Ссылки доступа

Қирғизистон ҳукумати ички миграция устидан назоратни кучайтирмоқчи


Фуқароларнинг кўчиб юриши юзасидан аниқ тасаввурга эга бўлиш мақсадида Давлат регистрация хизмати ички муҳожирларни яшаш жойида регистрация қилиш борасида таклиф билан чиқди.

Муассасанинг фикрича, давлат ички миграцияни “диққат билан” назорат қилиши керак. Шу билан бирга регистрацияни бюрократик қилмаслик илгари сурилмоқда – балки кўплаб ҳужжатларсиз, Интернет орқали амалга ошириш таклиф қилинмоқда.

Миграция бўйича Давлат хизмати маълумотларига кўра, мустақиллик йилларида республикада 1,5 миллиондан ортиқ киши доимий яшаш жойини ўзгартирган. Регистрациясиз истиқомат қилиш аҳоли учун жиддий тўсиқлар яратади. Ички мигрантлар пропискасиз таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлардан фойдаланишлари анча мураккабдир, дейилади «Миграция бўйича 2014 йил учун ҚР Ягона Маърузасида». Улар сайловларда иштирок этмайди ҳамдамилиция ва бошқа хукумат идораларининг вакиллари олдида жуда ҳам заифдирлар.

Миграция бўйича давлат хизматининг таъкидлашича, миграцияни суст мувоффиқлаштириш миллий хавфсизлик учун таҳдид туғдиради: меҳнат ресурслари етишмаслиги боис минтақалар тараққиётида тенгсизлик кучаяди, ички миграция оқими туфайли фаровон минтақаларда ижтимоий кескинлик кучаяди, айрим минтақалар инфратузилмаларига юктушади, одамлар чегарага яқин худудларни ташлаб кета бошлайди, бу ўз навбатида қўшни давлат экспансиясини кучайтиради.

«Сўнгги йилларда республика жанубидаги анклав худудлари кескинлик ва зиддиятдар марказига айланди. Бу 4 та ўзбек (Сўх, Шоҳимардон, Чон-Гара ёки Шимолий Сўх, Таш-Добе) ва 2 та тожик (Қайрағач ва Ворух) анклавларидир. Қирғизларнинг Барак анклави билан боғлиқ масалалар ҳам ҳал этилмаган, расмий маълумотларга қарагандаБаракда 121 та оила истиқомат қилади. Юқорида қайд қилинган минтақаларда фаол миграция жараёни кузатилмоқда», - дейилади маърузада.

Амалдаги қонунчилик агар фуқоро камида 45 кун муддатга бошқа ерга борадиган тақдирдагина регистрациядан ўтишини кўзда тутади. Бироқ ҳаддан зиёд бюрократия ички мигрантларни қўрқитади. Эндиликда ДРХ фуқароларни ортиқча ҳужжатларсиз ягона электрон портали орқали регистрациядан ўтишларини таклиф қилмоқда.

XS
SM
MD
LG