Ссылки доступа

ХВЖ Тожикистонга $300 млн имтиёзли кредит ажратишга шошмаяпти


Халқаро Валюта жамғармаси ҳукумат иқтисодий соҳада қатор ислоҳотлар ўтказиш талаби билан Тожикистонни қўллаб-қувватлаш мақсадида янги дастурларни тақдим қилишга тайёрлигини билдирди.

ХВЖ томонидан 9 октябрда тарқатилган хабарда таъкидланишича, ТР ҳукуматининг илтимосига кўра,11-26 сентябрь кунлари Душанбега Паджама Ханделвал бошчилигида халқаро молия институтининг миссияси ташриф буюрди. Сафар якунлари бўйича Паджама Ханделвал банк тизимида омонатчилар ишончини қайтариш масаласида Тожикистон ҳукумати томонидан кўрилаётган чораларни табриклади. «Бироқ 2016 йилги молия сектори Дастурига берилган баҳо масаласидаги тавсияларни бажариш борасида янада кўпроқ ишларни қилиш керак», – дейди Хандедвал.

Унинг сўзларига қараганда, иккита муаммоли банкнинг инқироздан чиқиб кетиши учун кескин ҳаракатларни амалга ошириш керак. У қандай чоралар кўрилиши лозимлигини ойдинлаштирмади, бироқ хабардор манба ХВЖ Тожикистондан «Точиксодиротбанк» ва «Агроинвестбанк»ни касодга учрашини эълон қилинишини талаб қилаётганини таъкидлади.

Тожикистон ҳукуматининг иқтисодий блокининг вакили бу талабни бажариб бўлмаслигини айтди, чунки мазкур иккита банкнинг кўплаб омонатчилари бор, агар кредит муассасалари банкрот деб эълон қилингудек бўлса, у ҳолда аҳолининг омонатлари савол остида қолади.

"ХВЖ Тожикистондаги ислоҳотлар дастурларини молиялашга тайёр. Айрим деталларни ойдинлаштириш керак", - дейди Ханделвал.

Эслатиб ўтамиз, янги дастурлар доирасида кредит ажратиш бўйича Тожикистон ва ХВЖ ўртасида музокаралар 2015 йил кузида бошланган эди. Республика ҳукумати $300 млн. миқдорида имтиёзли кредит олмоқчи. Аввалги уч йиллик дастурнинг муддати 2012 йил июлида тугаган эди, ўшанда ХВЖ Тожикистонга имтиёзли $160 млн.дан ортиқ кредит берган эди. Орадан бир неча ой ўтиб Тожикистон раҳбарияти Жамғармага мурожаат қилиб мамлакатга молиявий ёрдам кўрсатиш мақсадида янги дастур қабул қилиш имкониятларини кўриб чиқишни илтимос қилган эди. ХВЖ вакиллари ўшанда яқин ойларда навбатдаги уч йиллик дастур юзасидан келишувга эришиш мумкинлигини айтишган эди. Бироқ музокаралар кутилган натижаларни бермади.

XS
SM
MD
LG