Ссылки доступа

«Роскосмос»: «Союз МС-10» экипажи Қозоғистонда ерга қўнди


«Роскосмос» космонавти Алексей Овчинин ва NASA астронавти Ник Хейг капсулада Қозоғистон ҳудудига тушди, деб хабар берди космик фаолият бўйича Россия давлат корпорацияси.

Тахмин қилинаётган қўниш жойига вертолётлар ва қутқарув хизмати ходимлари жўнаб кетди.

«Роскосмос» хабарига кўра, «Союз МС-10» кораблини ишга тушириш вақтида “кутилмаган вазият” юзага келди. «Авария ҳолатида қутқариш тизими ишга тушиб кетди, корабль Қозоғистонда парвоз трассаси бўйича ерга қўнди. Корабль экипажи тирик ва алоқага чиқди! Қутқарувчилар қидирувга ва Алексей Овчинин ҳамда Ник Хейгни эвакуация қилиш учунчиқиб кетишган», — дейилади хабарда. Экипаж қўнган жойга “Роскосмос” раҳбари Дмитрий Рогозин самолётда учиб кетди.

Аввалроқ Россия ОАВ манбаларга таянган ҳолда, космонавтларни Халқаро космик станция(ХКС)га етказиб бориши керак бўлган “Союз” ракетаси старт олганда ракетани ташувчи манбада авария рўй берганини хабар қилишган эди. Ракетани учириш Бойқўнғир космодромидан соат 11 дан 40 дақиқа ўтганда амалга оширилди. “Интерфакс” агентлигининг манбаси хабарига қараганда, иккинчи босқич двигателларини авария ҳолатида ўчириб қўйиш содир бўлган. Экипаж тирик эканлиги ва ерга қўнганлиги хабар қилинган эди.

Агентлик суҳбадошининг маълумотларига кўра, авария парвоз бошланганидан икки дақиқа ўтгач, биринчи босқичнинг ён томондаги бўлаклари марказий блокдан ажралаётганида содир бўлган. Шу пайтда авария маёғи ишлаб кетган, корабль бўлмаларга ажралган ва парашютни чиқарган.

XS
SM
MD
LG