Ссылки доступа

Ўзбекистонда автомобиллардан чиқиндиларни ташлаб юборганлик учун жарималарни оширишди


Ўзбекистонда автомобиль ва жамоат транспортидан чиқинди ташлаб юборганлик учун жарималар миқдорини икки баробар оширишди.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 123-моддасига тегишли ўзгартиришлар киритилди.

Янги қоидаларга биноан, автотранспорт воситалари, шаҳар йўловчи транспортидан, шунингдек, вагонлардан чиқиндилар ёки бошқа нарсаларни ташлаб юборганлик учун энг кам ойлик иш ҳақининг бешдан бир қисмидан бир баравари миқдоригача (36 800 сўмдан (5 доллар атрофида) 184 300 сўмгача) жарима тўлашга тўғри келади. Бу тартиб 2019 йил 11 январдан бошлаб кучга киради.

Ҳозирги вақтда бу жарима 18 400 сўмдан 92 минг сўмгача миқдорда олинмоқда.

Расмий маълумотларга қараганда, 2017 йилда Тошкент вилоятида табиатни муҳофаза қилиш соҳасида 1394 та қонунбузарликлар аниқланган бўлиб, улардан 223 таси – чиқиндилар билан муомала қилиш соҳасида содир этилган, бу аниқланган қонунбузарликлар умумий сонининг 40,8% ни ташкил қилди. Умуман олганда, аниқланган қонунбузарликлар бўйича 133 миллион сўмдан ортиқ маблағ ундирилган.

XS
SM
MD
LG