Ссылки доступа

ТР ИИВ: "ТБМВ да ҳарбий операция бўлмайди"


Тожикистон ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар Тоғли Бадахшон мухтор вилояти ҳудудида амалиётлар ўтказилмаслигини баён қилишди.

Бироқ, уюшган жиноиий гуруҳларга ва яқин тўрт кун ичида ўт очиш қуролларини кўнгилли равишда топширмаган алоҳида фуқароларга нисбатан энг қаттиқ чоралар кўрилади, деб огоҳлантиради ТБМВдаги ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар Идоралараро штабининг 12 октябр кунги баёнотида.

Штабдагиларнинг ишонишича, «ҳанузгача жиноий гуруҳлар ва алоҳида шахслар қўлида катта миқдорда қурол ва ўқ-дорилар борки, бу улкан хавф туғдиради». «Аммо ТБМВ яшовчилари, айниқса, Хорогликлар амин бўлишлари керак – бирор бир кўча, маҳалла ва ё бирор қишлоқда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларининг тинч фуқароларга қарши операцияси ўтказилмайди», дейилади баёнотда. ТБМВ ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар Идоралараро штаби баёнотида айтилишича, уюшган жиноятчи гуруҳлар аъзоларини баратараф этишга қаратилган операция ўтказилган тақдирда тинч фуқароларнинг хавфсизлиги таъминланади.

Кеча хориждаги тожик мухолифатининг айрим вакиллари мамлакат ҳуқуқ органлари ва махсус хизматлари Хорогда янги куч қўллаш акциясига тайёргарлик кўраётгани борасида хабар тарқатганидан кейин Тожикистон расмийларининг ТБМВ норасмий етакчиларини қаттиқ огоҳлантирувчи баёноти пайдо бўлди.

ТБМВ ҳуқуқ органлари Идоралараро штабининг баёнотида яна хабар берилишича, Имомали Раҳмоннинг вилоятдаги вазият борасидаги танқидидан кейин қидирувдаги 11 нафар фуқаро ихтиёрий равишда маҳаллий маъмурларга таслим бўлди. Минтақанинг яна 10 нафар яшовчиси ҳамон қидирувда. Расмийлар уларга 15 октябргача кўнгилли равишда милицияга келишни таклиф этмоқда, "акс ҳолда улар бой берилган имконият учун қаттиқ таассуфда қолади".

ТБМВ раиси вазифасини бажарувчи Ёдгор Файзов ўтган ҳафта аҳоли қўлида қурол қолар экан, вилоятдаги ташвишли вазиятни ўзгартириб бўлмаслигини айтганди. Бироқ у 15 октябргача аҳоли иҳтиёрида қолаётган барча ноқонуний қуроллар олинишига ишонтирди. Вилоятнинг норасмий етакчилари ҳам Файзовга ўз қуролларини топширишга ваъда беришди.

XS
SM
MD
LG