Ссылки доступа

Москвада пиёдани уриб юборган таксичини мажбурий ишларга ҳукм қилишди


Москванинг Твер суди 11 октябр куни жорий йилнинг июнида Москва марказида пиёдалар гуруҳи устига қирғизистонлик таксичи Чингиз Анарбек ўғлини 1 йилу 6 ойга мажбурий ишлашга ҳукм қилди. Бу ҳақда ТАСС хабар беради.

Унинг маълумотига кўра, маҳкумга қўлланилган чора ҳукм қонуний кучгакирган вақтгача ўзгаришсиз қолдирилади. Яъни у ҳозирча ҳибсда қолади.

Ҳукмнинг кучга киришига қадар қамоқ муддати икки кунлик мажбуриймеҳнат учун бир кунлик қамоқ муддатида ҳисобга олинади.

ТАССнинг қайд этишича, суд таксичига нисбатан жиноиий ишни алоҳидатартибда кўрди, бу судланаётган айбининг тўлиқ тан олинишини кўзда тутади.

Мунозаралар чоғида бундай жазо берилишини прокурор сўради. Ҳимоя эсасуддан судланувчига колонияда реал жазо ўтамаслик билан боғлиқ жазо тайинлашни сўради. Судланувчининг ўзи эса юз берган ҳодисадантаассуфдалигини, қилмишидан тўла пушаймонлигини айтиб, жабр кўрганлардан кечирим сўради, деб ёзади ТАСС.

Таксининг пиёдаларга устига ҳайдаши воқеаси 16 июн куни кеқурун Ильинка (Москва шаҳри) кўчасида содир бўлди. Ҳодиса факти юзасидан Қирғизистон фуқароси Чингиз Анарбек ўғли қўлга олинди. Кейинроқ унинг сўроғивидеосини РФ ички ишлар вазирлигининг Бош Бошқармаси ўз сайтида эълон қилди. Ҳайдовчи йўл транспорт ҳодисаси содир этгунга қадар 20 соат рулда

бўлганини ҳикоя қилиб беради.

РФ Жиноят кодексининг 264-моддаси («Йўл ҳаракати қоидаларини ватранспорт воситаси эксплуатациясини бузиш») бўйича жиноий иш қўзғатилди. ЙТҲ натижасида 8 киши жабр кўрди – улардан етти нафаринингаҳволи қониқарли, бир аёл – ўртача оғир аҳволда. 18 июн куни Москва суди Чингиз Анарбек ўғлини икки ой муддатга ҳибсда сақлаб туришга ҳукмчиқарди.

XS
SM
MD
LG