Ссылки доступа

Қозоғистонда ўгай қизини зўрлашда гумонланган киши қамоққа олинди


Чимкентда ўзининг 14 ёшли ўгай қизини зўрлашда, натижада унинг ҳомиладор бўлишига сабаб бўлишда гумонланган қўлга олинди. Бу ҳақда 11 октябр куни Чимкент тергов судининг судья-координатори хабар қилди.

Унинг сўзларига кўра, 1974 йилда туғилган эркак 2004 йилда туғилган қизни зўрлаган. “Жинсий зўравонлик” моддаси бўйича жиноий иш қўзғатилган.

«Суд терговчининг қамоққа олиш тўғрисидаги илтимосини қаноатлантириб, икки ой муддатга ҳибсда сақлаб туришга ордер берди», - деб хабар беради судья.

XS
SM
MD
LG