Фаҳриддин Собиров яқинларининг 14 октябрь куни хабар беришича, номаълум кимсалар Фаҳриддинга кутилмаганда ҳужум қилиб, унинг бошига қаттиқ жисм билан уришган, шундан кейин воқеа жойидан яширинишган. Бир ҳафта муқаддам матбуот маркази раҳбари этиб тайинланган Божхона хизмати ходимига уюштирилган ҳужум сабаблари ҳозирча номаълум.
Пойтахтдаги Шоҳмансур туман ички ишлар бўлимининг хабарига кўра, тергов ҳамда ҳужум иштирокчиларини қидириш ишлари давом этмоқда.
Миллий тиббиёт маркази шифокорларнининг хабар беришича, Собиров оғир жароҳат олган, унинг миясига қон қуйилган. 14 октябр куни 4 соатлик жарроҳлик амалиёти якунланганидан кейин жарроҳлардан бири Маҳмуд Ҳасанов беморнинг аҳволи жуда оғир эканини айтди, аммо бошқа изоҳ беришдан бош тортган.
Жабрланган ўғли Акром Собировнинг сўзларига қараганда, отасига ҳужум пойтахтнинг қоқ марказида, “Сафина” ТВ яқинида юз берган, атрофдан ўтаётган тасодифий кишилар уни ҳушсиз ҳолда топиб, тез ёрдамни чақиришган.