Ссылки доступа

Қозоғистонда “йирингли менингит” билан оғриган ҳарбий вафот этди


Оқтау шаҳрида йирингли менингоэнцефалит билан касалланишда гумонланиб касалхонага ётқизилган ҳарбий хизматчи аскар якшанба куни вафот этди, деб хабар беради маҳаллий янгиликлар агентлиги.

«Аскар ҳаётдан кўз юмди, бош мия ўлими соат 9 дан 33 дақиқа ўтганда рўй берди», — деб хабар беради Мангистау вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси маутбуот котиби Азамат Сарсенбаев маҳаллий ОАВга.

30 сентябр куни вилоят юқумли касалликлар касалхонасига Оқтауда жойлашган 6656 ҳарбий қисмнинг ҳарбий хизматдаги аскари, 22 ёшли Бауиржон Ескожиевни юқори ҳарорати билан оғир аҳволда олиб келишган.

4 октябрь куни Мангистау вилоятининг жамоатчилик асосидаги инфекционисти Гулбану Нуржанованинг журналистларга хабар беришича, беморга “йирингли менингит” ташхиси қўйилган. У мия комасида ётгани хабар қилинди.

3 октябрь куни «профилактик мақсадлари»да яна 12 нафар ҳарбий келтирилди. Маҳаллий ОАВ хабарига кўра, Ескожиевнинг олти нафар хизматдошини касалхонага жойлаштириб, кейинроқ чиқариб юборишган.

XS
SM
MD
LG