Вазирликнинг Ахборот маркази давлатга тегишли «Нейтральный Туркменистан» газетасининг сентябрь ойидаги сонларидан бирида куз даврида юқумли касалликлар профилактикаси бўйича “11та фойдали маслаҳатлар” рукнида мақола эълон қилди.
Ўқувчиларга “Фойдали маслаҳатлар”нинг ўнинчиси сифатида чой ичиш борасида тавсия берилади. Маълумки, чойнинг президент Гурбангули Бердимуҳамедовнинг “Туркманистон доривор ўсимликлари” китобида худди наъматак, ялпиз, мойчечак, қизилмия ва бошқалар сингари дориворлиги қайд қилинади. Гурбангули Бердимуҳамедов президент вазифасини бажариш билан бир қаторда, сўнгги 10 йилда ўзининг муаллифлигида 40дан ортиқ китоб, жумладан мамлакат доривор ўсимликларига бағишланган 10 томлик китобни нашрдан чиқарди.
Давлатга қарашли медиа ва ОАВ мунтазам равишда президент асарларини кўкларга кўтаради ва ҳар куни бу китобларнинг бобларни ўқиб эшиттиради.
Унга қадар туркман телевидениеси президентнинг иш куни борасидаги лавҳани намойиш қилди, лавҳада томошабинларга президентнинг чойнакдан пиёлага чой қуйиб ичаётгани кўрсатилади. Бердимухаммедов муаллифлигида нашр қилинган 50дан ортиқ китоблар орасида «Чай — лекарство и вдохновение» (“Чой -дори ва илҳомбахш”) деб номланган китоб ҳам бор.
Айни дамда мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлиги президент тавсиясига кўра аҳолига чой истеъмол қилиш тавсияси берилган махсус эслатмаларни эълон қилмоқда. Вазирлик президент тавсиясига кўра соғлом турмуш тарзи сифатида чой ичишни тавсия қилаётган бир вақтда мамлакатда доривор гиёҳлар етишмаслиги ва дориларнинг қимматлиги ҳақида хабар тарқатилмоқда.