Ссылки доступа

Қозоғистонда «жиҳодчилар» иши бўйича айбланаётганлардан икки нафари судга бойкот эълон қилди


Жиҳод иши бўйича 10 ойдан бери ҳибсда ушлаб турилган ва ўзларига қўйилаётган терроризм тарғиботи ва «қуролли жиҳодга» чақириқда айбланаётган уч нафар фигурантнинг икки нафари 15 октябрь куни Олмаотадаги суд жараёнида прокурор Даурен Булгимбаевни рад қилишди ва судга бойкот эълон қилишди.

Судланувчи Жумагулов ўз қарорига изоҳ берар экан, прокурор конвой ва тергов изолятори маъмурияти томонидан уларнинг ҳуқуқлари бузилгани юзасидан 4 октябрь куни берилган аризага эътибор қаратмаганини айтди. Алмат Жумагуловнинг баёнот беришича, судга бойкот эълон қилишга мажбур бўлган ва қоғоз скотч билан оғзини елимлашга қарор қилган. Жумагуловни қўллаб-қувватлаш ва унга ҳамдард бўлишга судланувчи Оралбек Омиров ҳам қарор қилди.

Судланувчи Кенжебек Абишев суддан соғлиғи ёмонлашгани туфайли ўзига нисбатан эҳтиёт чорасини ўзгартиришларини сўради. Унинг айтишича, 8 октябрь куни бўлиб ўтган суднинг аввалги мажлисидан сўнг шифохонага олиб боришган ва у ерда бир неча соат давомида тиббий ёрдам кўрсатишган, унга «ишемик юрак хасталиги» ташхиси қўйилган.

Прокурор Даурен Булгимбаев судланувчи Кенжебек Абишевга нисбатан эҳтиёт чораси ўзгартирилишига қарши чиқди. Даурен Булгимбаев шунингдек ўзига нисбатан рад қилиниш борасидаги аризанинг қаноатлантирилишга қарши чиқди, унинг айтишича судланувчиларнинг аризасини махсус прокурорга топширган.

«Жиҳодчилар» иши бўйича ҳар учалла фигурант ўзларини ўта диндор деб ҳисоблашмайди, дунёвий ҳаёт тарзини кечиришади ва ўзларига қўйилаётган айбловларни инкор қилишади. Қозоғистондаги айрим ҳуқуқни ҳимоя қилувчи ташкилотлар Абишев ва Жумагуловни сиёсий маҳбус дея эълон қилишди. Ҳукумат уларнинг ижтимоий-сиёсий мақоми юзасидан изоҳ бермади.

XS
SM
MD
LG