Ссылки доступа

Қирғиз олимларининг диссертацияларида плагиат фош қилинди (видео)


В диссертациях кыргызстанских ученых нашли плагиат
пожалуйста, подождите

No media source currently available

0:00 0:03:45 0:00

Қирғистонлик олимларнинг диссертацияларида плагиат (кўчирмакашлик) фош қилинди. Илмий ишларни кўчириб олганликда айбланаётганлар орасида собиқ ва амалдаги юқори лавозимли амалдорлар ҳам бор.

Улар плагиат фактини инкор қилмоқда, бироқ тадқиқот ўтказган Россиянинг "Диссернет" жамияти уларни фирибгар демоқда.

"Диссернет" – олим, сиёсат ва жамоат арбобларининг илмий ишларида кўчирмакашликни қидириш билан шуғулланувчи Россиядаги кўнгиллилар уюшмасидир. Тадқиқотчилар қирғизистонлик таниқли намояндаларнинг 600 га яқин диссертацияларини ўрганиб чиқди ва уларнинг ҳар бештасидан биттасида кўчирмакашлик изларини топишди.

"Диссернет" томонидан кўчирмакашлик фош қилинганлардан бири – Қирғизистон парламентининг депутати Ақилбек Жапаров. Бундан аввал у бош вазир ўринбосари лавозимини эгаллаган, молия вазирлигини бошқарган. Бир вақтнинг ўзида Жапаров илмий иш билан шуғулланган: 2009 йилда номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган.

"Диссернет"да маълум қилишларича, Жапарованинг илмий ишидаги 200 саҳифанинг ярмидан кўпи – плагиат экан. Бироқ депутатнинг ўзи буни рад қилмоқда ва ўзини кимлардир обрўсини тўкишга уринаётганини айтмоқда. Депутатнинг фикрича, буларнинг ҳаммаси – сайловлар олдидаги ўйинлардир (2020 йилда мамлакатда парламент сайловлари бўлиб ўтади), плагиатликда айбловчилар ортида «ҳокимиятга интилувчи» бир гуруҳ одамлар турибди.

«Дисернет» асосчиси, физика-математика фанлари доктори Андрей Ростовцевнинг таъкидлашича, қирғизистонлик олимлар ўзларининг диссертацияларида Россия олимлари ишларидан кўчириб олишган. "Бизнинг ихтиёримизда Россия олимларининг барча матнлари бор. Биз улар билан жуда ҳам эҳтиёткорона шуғулланамиз. Программа Россияда ҳимоя қилинмаган матнларни ҳам кўради. Биз улар Қирғизистонда эканлигини кўрдик", – дейди Ростовцев.

Жапаровнинг диссертациясидан ташқари "Диссернет" Қирғизистоннинг бошқа олимлари ишларида ҳам плагиатни фош қилди. Клара Сооронкулова – юридик фанлари номзоди. Унинг айтишича, Қирғизистонда илмий ишни ҳимоя қилиш ва илмий унвон олиш – бу "ифлос коррупция балчиғидир". Унинг айтишича, ҳамон диссертация кенгаши аъзолари ҳимоя учун пул олади. Илмий даража юқорилаган сари унинг миқдори ҳам ортиб бораверади.

Қирғизистонда 800 дан ортиқ фан доктори ва 400 минга яқин фан номзоди бор.

"Диссернет" по-таджикски: высокопоставленных чиновников обвинили в "списанных" диссертациях
пожалуйста, подождите

No media source currently available

0:00 0:07:06 0:00

XS
SM
MD
LG