Ссылки доступа

Қозоғистондаги мактаб ошхоналарига камералар ўрнатилади (видео)


В школьных столовых в Казахстане поставят видеокамеры
пожалуйста, подождите

No media source currently available

0:00 0:02:38 0:00

Ота-оналар ва текширувчилар мактаб ошхоналарида ошпазлар қандай таом тайёрлаётганликларини кўриш мақсадида келаси йилдан бошлаб Остонага видеокамералар ўрнатилади.

Шу кунга қадар ота-оналар мактаблардаги таомларнинг сифатидан шикоят қилиб келган эди, ҳатто ошпазлардан бири болалар учун котлет қандай тайёрланишини видеога олган эди.

Қозоғистон пойтахти Остонада келаси йилдан бошлаб бюджет ҳисобидан видеокамералар ўрнатилиши режалаштирилган: улар ота-оналар ва амалдорлар мактаб ошхоналарида болалар учун ошпазлар томонидан қандай таомлар тайёрланаётганини кузатиш имконини беради.

Авваллари қозоғистонлик ота-оналар болаларга бериладиган овқатлар сифати ва таомлар таркибидан бир неча бор шикоят қилган эди. Ошпазлардан бири Рустем Баскешов мактаб ўқувчилари учун 69-сонли гимназияда “гўшт” котлети нимадан тайёрланаётганини суратга олган эди: котлет музлатилган балиққа карам ва озгина товуқ қиймасидан тайёрланар экан.

Бу роликдан сўнг Баскешов ишдан бўшатилди. Бироқ у мактаб таомлари сифати учун курашни тўхтатмади: "Болалар тўйиб овқатланмаяпти! Соғлиқни сақлаш вазирлиги нима учун таомномани тузади? Болаларга оқсил керак: болалари умуман оқсил кўрмайдиган кам таъминлаган оилалар бор. Бола 50 грамм гўшт истеъмол қилиши керак", дейди Баскешов.

Фарзандлари 69-сонли гимназияда таълим оладиган ота-оналарнинг айтишича, яқинда комиссия мактаб ошхонасида учта қоида тузилишини аниқлаган ва улар Бекешовнинг сўзларини тасдиқлашди. Улардан бири тайёрланган таомда махсулотларнинг етарлича бўлмаганидир. Гимназия ўқувчиларининг тақсимчаларида гўшт бор ёки йўқлигини текширганжурналистлар ошхонада иссиқ овқатнинг ўзини кўрмадилар: ошхонада фақат сомса ва сосискали пицца бўлаклари бор эди.

Таълим бошқармасининг таъкидлашича, агар комиссия ошхона фаолиятида камчиликларни аниқлагудек бўлса у ҳолда мактаб раҳбарияти овқат етказиб берувчилар билан эришилган шартномани бузади. Яқиндан бошлаб текширувчи комиссия таркибига ота-оналарни ҳам киритишга рухсат берилди. Бироқ улар ошхонага кириб, овқат тайёрлаш жараёнини фақат санитар дафтарчаси билангина назорат қилишлари мумкин.

Уч йил муқаддам ўқувчиларнинг овқатланиши борасида ҳатто президент Назарбоев ҳам гапирган эди. У баёнот бериб,"қозоғистонликларнинг ўзлари ўқувчи-болалари учун кефир ва булочкаларга хақ тўлашлари кераклигини" айтган эди. Ўтган йили Остона бюджетидан имтиёзли болалар ва бошланғич синф ўқувчилари овқатланиши учун 3 ярим миллиард тенге, яъни 10 миллион доллар миқдорида маблағ ажратилган эди. Бу йил ошхоналардаги таомлар учун 10 миллион доллардан ортиқ маблағ ажратилди.

XS
SM
MD
LG