Ссылки доступа

Тожик энергохолдинги тарифлар оширилиши ҳақида: "Бу муқаррар"


Тожикистоннинг «Барки точик» энергохолдинги аҳоли учун электрэнергия тарифларининг оширилиши сабаблари юзасидан тушунтириш берди: буларнинг ҳаммаси компаниянинг қарздорлигида.

Мамлакат ҳукуматининг яқинда қабул қилган қарорига кўра,1 ноябрдан электроэнергия тарифлари 15 фоизга ошади ва 1 кВТ 19,37 дирамни ташкил қилади. Бугунги кунда аҳоли «чироқ» учун бир киловат учун 16,85 дирам тўлайди.

15 октябрь куни давлат энергохолдинги баёнот эълон қилиб, тарифлар оширилиши муқаррар эканлигини билдирди. «Тармоқ мутахассислари ва халқаро экспертлар томонидан ўтказилган таҳлиллар шундан далолат бермоқдаки, «Барки точик» компанияси аввалги тарифлар билан ўзининг қарзларидан қутила олмайди ва халқаро инвестиция лойиҳаларида қатнаша олмайди», - дейилади баёнотда.

Шу билан бирга давлат энергохолдинг раҳбарияти, алоҳида олинган истеъмолчининг ҳамёнига нархлар оширилиши таъсир кўрсатмайди, деган умидда. Баёнотда таъкидланишича, кўрилаётган бу чоралар–энергетика тармоғини ривожлантириш ва тожик иқтисодиётини тараққий эттиришга қаратилган. Шу билан бирга мазкуркомпания рахбариятининг таъкидлашича, Тожикистонда электроэнергия тарифлари оширилишига қарамай – собиқ совет республикаларидаги энг арзонлигича қолмоқда.

Шунга қарамай мамлакат аҳолисининг катта қисми электрэнергия тарифлари оширилишини хавотир билан кутиб олди. Уларнинг сўзларига қараганда, шундақ ҳамтарифлар жуда юқори ва кўпчилик одамлар “чироқ” учун ҳар ойда ҳақ тўлаш оғирлик қилмоқда.

Сўнгги йилда электроэнергия тарифи иккинч бор оширилди. Тожикистонда электроэнергия ҳақининг оширилиши Жаҳон банкининг йилда икки марта 20 фоиздан ошириш борасидаги тавсиясига биноан амалга оширилади. Электр энергия тарифларни босқичма босқич ошириш борасидаги меморандум Тожикистон ҳукумати ва Жаҳон банки томонидан 2006 йилда имзоланган эди. Меморандум мамлакат энергетика тармоғи рентабеллигини таъминлашни мақсад қилган.

XS
SM
MD
LG