«Душанбе епархияси Рус православ черкови қарамоғида туради. Шу тариқа биз ҳам черков қоидалари(канони)ни бузган Константинопол черкови билан евхаристик (биргаликда ибодатлар ўтказиш- таржимон) муносабатда бўла олмаймиз – у Украинадаги Рус православ черкови ҳудудларига бостириб кирди. Айнан шу сабабли ҳам кеча биз Минскда бўлиб ўтган Рус православ Черковининг муқаддас синодда Константинопол черкови билан евхаристик муносабатларни уздик», - дейди суҳбатдош.
Иеромонах Владимирнинг қўшимча қилишича, Украина президенти Петр Порошенко ўз мамлакати Конституциясини бузган ҳолда Черков ишига аралашди ва Константинопол черковидан Украина православ черковининг автокефалия (мустақил бўлиши-таржимон)сини сўради.
Тахминий маълумотларга кўра, Тожикистонда 30 минга яқин православлар бор, бу мамлакакт аҳолисининг 0,4% ни ташкил қилади.
Тожикистон ҳудудлари Рус православ черкови канон ҳудудлари таркибига киради. Тожикистондаги православлар черковлари маъмурий жиҳатдан Рус православ Черковининг Душанбе епархияси(Ўрта Осиё митрополит округи)га бўйсинади ва Душанбе епархиал бошқармасига 6 та ибодатхона ва ибодат жойлари қарайди, уларга 5 та руҳоний хизмат қилади.
Рус православ черкови Константинопол патриархати билан тўлалигича евхаристик муносабатларни узиш борасида қарор қабул қилди. Бу йил Константинопол черкови Украина черковига мустақиллик бериш жараёнини бошлади.