Ссылки доступа

Хитой фуқароларни қайта тарбиялаш лагерларини инсонийликка тўғри келади деб атади


Хитой расмийлари “сиёсий қайта тарбиялаш лагерлари”ни инсонийликка тўғри келади деб атади. Шинжон-Уйғур мухтор вилояти ҳукумати раҳбари Шохрат Зокир шу ҳақида баёнот берди.

Унинг сўзларига кўра, мана шундай муассасаларга жойлаштирилган фуқаролар(уларни “талабалар” деб аташади) хитой тили курсларидан ўтишади ва қонунга кўпроқ итоаткор бўлишади. Бу ҳақида New York Times газетасида ёзилди. Нашр Зокирнинг баёноти илгари фақат миш-мишларда юрган хитой лагерлари ҳақиқатан ҳам мавжудлигининг расмий тан олинишидир, деб атади.

Зокир бундай лагерларга жойлаштирилган одамлар бепул овқат, кондиционерли умумий турар жой, “компьютерли хоналар”, шунингдек, фильмлар томоша қилиш имконияти билан таъминланишини айтиб ўтди. Мазкур муассасалар хитой жамиятида терроризм ва диний экстремизм пайдо бўлишига олиб келаётган ҳолатларни илдизи билан қўпориб ташлашга ёрдам беришига унинг ишончи комил. Дастур жиноят деб малакалаш мумкин бўлмаган қоидабузарликларда гумон қилинаётган шахсларни қайта тарбиялашга йўналтирилган, деб айтади Зокир. Ундан ўтган одамлар “олий маълумот тўғрисидаги сертификат”ни олишади, дея қўшимча қилади у.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг октябрь ойи бошида “Азаттык”(“Озодлик” радиосининг қозоқ таҳририяти) ўнлаб қозоқлар қариндошлари Шинжондаги “қайта тарбиялаш лагерлари”да қўриқлаш остида ушлаб турилганини тасдиқлаётгани, Европа ушбу масалага аралашишини сўрашаётгани ҳақида хабар берганди. 4 октябрь куни улар Германиянинг Олмаотадаги консуллигига мактуб ҳам йўллашганди.

Родные узников «лагерей» в Синьцзяне апеллируют к Берлину
пожалуйста, подождите

No media source currently available

0:00 0:02:00 0:00

2017 йилда лагерда бирмунча вақт умрини ўтказишига тўғри келган ишбилармон Омурбек Эли Зокирнинг гапларини “сафсата” деб атаб, лагердаги шароит ҳудуд раҳбари айтганига нисбатан анча қаттиққўл эканлигини таъкидлаб ўтди. Боз устига, тарбиячилар қайта тайёрлаш дастурини ўташдан ташқари кун бўйи саф тортиб юриш ва ватанпарварлик қўшиқларини айтишга мажбур эди, деб айтиб ўтди Эли. У лагерда “экстремизмга умуман алоқаси йўқ бўлган адвокатлар, шифокорлар, интеллектуаллар ва ҳатто давлат мансабдорларини учратгани”ни ҳам қўшимча қилган.

Апрель ойида АҚШ Давлат департаменти Хитой расмийлари махсус лагерларга “ўнлаб уйғурлар” ва бошқа мусулмон камчилиги қатлами вакилларини жўнатганини эълон қилганди. Айрим маълумотларга кўра, мазкур муассасалардан миллион нафаргача инсон ўтиши мумкин. “Новая газета”да ёзилганидек, Хитой расмийлари у ерга одамларни заррача бўлса-да айби бўлгани учун ҳам, айниқса, кўпроқ ўзини қозоқ ва уйғур деб биладиганларни жойлаштиради.

ООН призывает Китай освободить узников «лагерей перевоспитания»
пожалуйста, подождите

No media source currently available

0:00 0:01:49 0:00

XS
SM
MD
LG