Ссылки доступа

Қозоғистонда МХҚ ходими пойтахт меҳмонхонасида ўлик ҳолда топилди


Қозоғистон миллий хавфсизлик қўмитаси(МХҚ) департаменти ходими Остонадаги меҳмонхоналардан бирида ўлик ҳолда топилди, деб хабар берди 16 октябрь куни кечқурун Қозоғистон ички ишлар вазири матбуот хизмати.

Матбуот хизмати маълумотларига кўра, эркак кишининг мурдаси 16 октябрь куни пойтахтнинг “Аланда” меҳмонхонасида “зўрлик йўли билан ўлдириш аломатларисиз” топилган. “Тергов манфаатлари нуқтаи назаридан бошқа маълумотларни ошкор этиш мумкин эмас”, - дейилади хабарда.

Маҳаллий ОАВ маълумотларига қараганда, бундан олдин мессенжерларда “Аланда” меҳмонхонаси хоналаридан бирида МХҚнинг скотч билан ўралган мурдаси топилгани ҳақида хабарлар пайдо бўлганди.

Миллий хавфсизлик қўмитаси ҳодиса юзасидан ҳеч қандай баёнот бермади. Меҳмонхона, хабарларга кўра, одатдагидек фаолият кўрсатмоқда.

XS
SM
MD
LG