Ссылки доступа

АҚШ Суриядаги фаолияти учун Россиянинг айрим компанияларига қарши санкция қўллаши мумкин


АҚШ расмийлари Сурияда фаолият юритувчи Россия ва Эрон компанияларига нисбатан санкция жорий қилиши мумкин. Президент Дональд Трамп маъмурияти бу борадаги режа устида иш олиб бормоқда. Бу ҳақда NBC News телеканали ўз манбаларига таяниб маълум қилди.

Санкциялар биринчи навбатда Сурияни қайта тиклаш лойиҳалари билан шуғулланувчи компанияларга нисбатан қўлланилади. АҚШ шунингдек, қайта тикланадиган Эрон ва Россия қўшинлари турган ҳудудларга маблағ ажратиш ниятида эмас, дея хабар беради учта манба.

Яқинда Вашингтон Эроннинг 20та компания ва банкига нисбатан санкция жорий қилди , Америка расмийларининг фикрича, улар Ислом Инқилоби қўриқчилар корпуси(Эрондаги нуфузли ҳарбий-сиёсий бўлинма)га кирувчи бўлинмалардан бирига молиявий ёрдам беради. Бундан ташқари, АҚШ Молия вазирлиги мазкур бўлинмани Сурияда болалардан аскар сифатида фойдаланишда айблайди.

Бундан аввал АҚШ давлат котиби Майк Помпео баёнот бериб, мамлакатда Эрон томонидан қўллаб-қувватланадиган қўшинлар бор экан Сурия қайта тиклаш йўлида АҚШдан бир доллар ҳам олмаслигини айтган эди.

XS
SM
MD
LG