Ссылки доступа

Керчдаги отишмада жабрланган ўн киши жонлантириш бўлимида ётибди


Аннексия қилинган Қримдаги Керчь Политехника коллежидаги отишма ва портлаш натижасида жабрланганлардан беш киши комада қолмоқда. Шифокорлар уларнинг ҳолатини барқарорлаштиришга уринишаяпти.

Жонлантириш бўлимида ҳаммаси бўлиб, 10 киши ётибди. Бу ҳақда “Россия 24” телеканали эфирида Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбари Вероника Скворцова хабар қилди.

Ўз навбатида, Кремль назорати остида бўлган Қрим раҳбари Сергей Аксенов коллежда отишма уюуштирган талаба жиноятга тайёргарлик кўргани ва олдиндан патронлар сотиб олганини хабар қилди. Октябрь ойида у ов қуролига рухсатнома олган. Талаба отишма қилган қурол уникида қонуний асосларда сақланиб келган.

"Интерфакс" манбаси тасдиқлашича, дастлабки маълумотларга қараганда, жиноятчи ўқитувчилар билан низолашиб қолганлиги боис отишма уюштирган бўлиши мумкин.

17 октябрь куни Керчь Политехника коллежидаги ҳужум натижасида, охирги маълумотларга кўра, камида 19 киши ҳалок бўлган, 70 нафарга яқин одам жабрланган. Ўқув муассасага ҳужумни унинг талабаси, 18 ёшли Владислав Росляков содир этди. У ўз жонига қасд қилди. Россия тергов қўмитаси Керчдаги коллеждагипортлаш ва отишма тўғрисидаги жиноят ишини ижтимоий хзавфли усул билан икки ёки ундан ортиқ кишини ўлдириш ҳақидаги моддага қайта квалификация қилди. Аввалроқ иш террорчилик ҳаракати моддаси бўйича қўзғатилган эди. Москва назорати остида бўлган Қрим ҳукумати ярим орол ҳудудида уч кунлик мотам эълон қилди. Россия президенти Владимир Путин ҳужум қилган шахснинг мотивларини тергов қилишга чақирди. Керчьда фарзандлари ва яқинларидан айрилганларга Украина президенти Пётр Порошенко ҳамдардлик билдирди.

XS
SM
MD
LG