Ссылки доступа

Тожикистонда хорижий велосайёҳларни ўлдириш иши бўйича 17 киши судланади


Тожикистон Олий суди келаси ҳафтада тўрт нафар хорижлик велосайёҳларнинг шафқатсизларча ўлдирилиши борасидаги жиноий иш бўйича суд жараёнларига киришади.

Хорижий велосайёҳларга қарши қонли ҳужум шу йилнинг июль ойида Данғара туманида содир этилган эди: тўрт киши ўлдирилди, икки нафари жароҳат олди.

Суд ўриндиғида 17 киши ўтиради, уларнинг қариндошлари ҳукм адолатли бўлишига умид қилишмоқда. Сайёҳларга бевосита ҳужум қилган беш кишидан фақат Ҳусейн Абдусамадов тирик қолди, қолган тўрт нафари махсус амалиёт вақтида йўқ қилинди. Айрим судланувчиларга жиноят ҳақида ўз вақтида маълумот бермаслик айби қўйилмоқда. Улардан бири Қиёмиддин Қурбоновдир. Унинг қариндошлари суд адолатли бўлишига ва у суд залидан озод қилинишга умид қилишмоқда.

Тожикистон Олий судидаги манба 17 октябрь куни бу иш бўйича Бош прокуратура томонидан олиб борилган тергов октябрь ойи бошларида якунланганини ва кўриб чиқиш учун Олий судга юборилганини айтди.

ТР Олий судидаги суҳбатошимизнинг хабар қилишича, жиноий ишда маҳфийлик йўқ ва суд жараёни очиқ бўлиш эҳтимоли бор. Судга журналистларнинг киритилиши айни дамда кўриб чиқилмоқда ва бу борадаги қарор келаси ҳафта бошларида қабул қилинади.

Хорижлик туристларга шу йилнинг 29 июль куни Хатлон вилоятининг Данғара туманидаги Себистон жамоати ҳудудида ҳужум уюштирилди: ичида бир нечта киши бўлган автомобиль Тожикистон бўйлаб сайр қилиб юрган хорижлик велосипедчилар устига бостириб борди, сўнг ҳужум қилганлар автомобилдан чиқиб жарохат олганларга пичоқ билан ҳужум уюштирдилар. Теракт оқибатида тўрт нафар сайёҳатчи ҳалок бўлди, яна икки нафари жароҳат олди.

Теракт учун маъсулиятни “Ислом давлати” террор гуруҳи ўз зиммасига олди, шунга қарамай Тожикистон ҳукумати ҳужумда мамлакатда фаолияти тақиқланган Тожикистон Ислом Уйғониш партияси ва Эрони айбламоқда.

XS
SM
MD
LG