Ссылки доступа

Қозоғистон Қирғизистондан гўшт маҳсулотлари олиб кирилишидаги чекловларни бекор қилди


Қозоғистон қишлоқ хўжалик вазирлиги айрим корхоналарга таъсир кўрсатган Қирғизистондан гўшт маҳсулотлари олиб кирилишидаги чекловларни бекор қилди, дея хабар берди Қирғизистон ОАВ ҚР Ветеринария ва фитосанитар хавфсизлик Давлат инспекциясига таянган ҳолда.

Инспекциянинг маълум қилишича, муассаса Қозоғистон томонини мамлакатдаги эпизоотик вазиятдан хабардор қилган.

Қозоғистон 12 октябрь куни Қирғизистондан гўшт маҳсулотлари олиб кирилишида вақтинчалик чекловлар жорий қилган эди. Қарор “Қирғизистон ҳудудларида ҳайвонларнинг хавфли касалликка чалиниши муносабати билан ноқулай вазият туфайли» қабул қилинган эди.

Чекловлар Қирғизистондаги бешта корхонага, айнан «Риха», «Кантский хлебзавод», «Баркад», «Салих ЛТД» ва «Адал-Азик» компанияларига нисбатан тадбиқ этилди.

Бу каби чоралар 8 октябр куни Қирғизистон томонидан Қозғистондан парранда гўштини олиб кирилишидаги чекловдан сўнг кўрилди. Қирғизистон чегара яқинидаги Қозоғистон ҳудудларида парранда гриппи гумони билан бу чекловларни жорий қилган эди. Қозоғистон парранда гриппи борасидаги бу баёнотни инкор қилди. Кўп ўтмай Бишкек чекловларни бекор қилди.

XS
SM
MD
LG