Ссылки доступа

ҚР собиқ президентнинг маслаҳатчиси Икрам Илмиянов қидирувга берилди


Икрам Илмиянов
Икрам Илмиянов

Бишкекдаги Первомай туман суди 18 октябрь куни президентнинг собиқ маслаҳатчиси Икрамжан Илмияновни сиртдан ҳибсга олиш борасида қарор қабул қилди. Бу ҳақда Олий суд матбуот хизмати маълум қилди.

Пойтахтдаги Первомай туман суди судьяси Алмаз Калибаев имзолаган ҳужжатга кўра, айбланувчи Илмияновга нисбатан эҳтиёт чораси сифатида МХДҚ тергов изоляторида ҳибсда ушлаб туриш чорасини қўллаш назарда тутилади.

«Икрамжан Илмиянов тергов идораларига олиб келинганидан кейин унинг ушланишининг қонунийлиги ва асосийлигини аниқлаш мақсадида у 48 соат давомида судга етказилиши керак», - дейилади қарор нусхасида.

Миллий Хавфсизлик Даволат қўмитасида, айни дамда Икрамжан Илмияновга нисбатан қидирув эълон қилинганлигини тасдиқлашди. 2018 йилнинг июнида у мамлакат ташқарисига чиқиб кетган, шундан бери унинг қаердалиги маълум эмас. Зарур оператив-қидирув чоралари кўрилмоқда, дея ёзади муассаса.

Қирғизистон социал-демократик партияси раҳбарияти президентнинг собиқ маслаҳатчиси Икрамжан Илмияновнинг қаердалигидан хабардор эмаслигини айтишди. Бу ҳақда ҚСДП расмий вакили Қундуз Жолдубаева маълум қилди. Унинг айтишича, сўнги бор Илмиянов партия аъзолари билан 2018 йил ёзида алоқага чиққан.

“Ҳайдовчи” лақабли Икрамжан Илмиянов собиқ президент Алмазбек Атамбаевнинг яқин маслакдоши экани айтилади. Алмазбек Атамбаевнинг президентлик йилларида у мансаб пиллапояларидан тезлик билан кўтарилди. 2010 йилда у ўша вақтдаги бош вазир Атамбаевнинг маслаҳатчиси эди. Атамбаев президент этиб сайланганидан сўнг у президент маъмурияти раҳбарининг ўринбосари лавозимига тайинланди.

XS
SM
MD
LG