Ссылки доступа

Туркиянинг еттита шаҳридан Қирғизистонга тўғридан-тўғри авиарейслар очилади


Туркиянинг еттита шаҳридан Қирғизистонга тўғридан-тўғри авиарейслар амалга оширилиши бошланади. Бу ҳақдаги хабар Туркия фуқаро авиациясининг расмий веб сайтида эълон қилинди.

Хабарномага кўра, икки мамлакатнинг тегишли вазирликлари ўртасида фуқаро авиацияси соҳасида ҳамкорлик ва Анқара-Бишкек йўналишида тўғридан-тўғри авиарейс очиш ҳақида битим имзоланди.

Бундан ташқари, Қирғизистонга Туркиянинг, Алания, Даламан, Бодрум, Самсун, Кападокия ва Газиантеп каби шаҳарларидан авиарейслар очиш тўғрисидаги битим ҳам имзоланди.

Бугунги кунда Қирғизистон ва Туркия ўртасида фақат Бишкек-Истанбул йўналишдаги битта авиарейс амалга оширилмоқда.

XS
SM
MD
LG