Ссылки доступа

Қозоғистон Яқин Шарқ бўйича музокаралар қайта тикланишига чақирмоқда


Қозоғистон Яқин Шарқ тинчлик жараёни бўйича икки томонлама музокараларига чақирмоқда. Бу ҳақда БМТ Хавфсизлик Кенгашида Қозоғистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Ержан Ашикбаев маълум қилди, дея хабар бермоқда маҳаллий нашрлар.

- Яқин Шарқ жараёни бўйича Қозоғистоннинг мавқеи очиқ ва ўзгармас. Биз музокаралар, айниқса бирор бир шартларсиз икки томонлама форматдаги музокоралар тикланишига чақирамиз. Буни БМТ низоми, Хавфсизлик кенгаши резолюциялари, Йўл харитаси, Араб тинчлик ташаббуслари ва Мадрид принциплари каби ташаббус ва бошқа механизмлар асосида амалга ошириш керак. Хавфсизлик ва терроризм ҳамда ядро қуролларисиз тинчлик ва устивор тараққиёт ва инсон ҳуқуқлари – бу Яқин Шарқ учун олий мақсадлар бўлиши керак, - дея гапирган Ержан Ашикбаевнинг сўзларидан маҳаллий матбуот иқтибос келтиради.

Ғазо минтақасида мураккаб иқтисодий вазият юзага келган. Жаҳон банки маълумотларига қараганда, фаластинлик ёшлар ўртасидаги ишсизлик 70 фоизга етди.

Сентябрь ойи бошларида БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш АҚШ ташкилотга бадал тўлашни тўхтатганидан сўнг, БМТнинг Яқин Шарқ агентлигини молиялаш орқали фаластинлик қочқинларга ёрдам беришга чақирган эди.

31 август куни Вашингтон БМТнинг Яқин Шарқ агентлигини молиялашни тўхтатиши борасида маълум қилди. Қўшма Штатларнинг бадали йилига 350 миллион долларни ташкил қиларди. Бу муассаса бюджетининг учдан бир қисмидир. Вашингтон ўз қарорини фаластинликларнинг Исроил билан тинчлик музокараларини олиб боришга иштиёқи йўқлиги ва ХАМАС назорати остидаги Ғазо секторидаги тартибсизликлар билан изоҳлади.

XS
SM
MD
LG