Ссылки доступа

Тожикистон расмийлари «тўда»ларни тақиқлашди ва УЖГ етакчилари исмларини эълон қилди


Толиб Аёмбеков
Толиб Аёмбеков

Тожикистон расмийлари Толиб Аёмбеков, Мамадбокир Мамадбокиров, Ёдгор Мамадасламов, Хурсанд Мазоров ва Мунаввар Шанбиевларни Хорогдаги уюшган жиноий гуруҳ етакчилари сифатида расман эълон қилди.

20 октябрь куни давлатга қарашли «Ховар» ахборот агентлиги сайтида эълон қилинган ахборотда таъкидланишича, юқорида исми шарифи қайд этилган ва вилоятдаги бошқа кишилардан 200 дона ўқ отар қурол, жумладан 72 та Калашников автомати, 3 та пулемёт, 2 та гранатомёт, битта зенит мажмуаси, 37 та тўппонча, 11 та карабин, 47 та қуролнинг бошқа тури, 36 та граната, 4700 дан ортиқ ўқ-дори ва 900 грамм портловчи моддалар тортиб олинган.

Хорогда хавфсизликни сақлаш бўйича муассасалараро штаб маълумотига кўра, қурол-яроғлар 16 октябрга қадар тортиб олинган.

Расмий маълумотларга кўра, ноқонуний гуруҳнинг исмлари зикр қилинган беш нафар арбобининг ҳаммаси озодликда юрибди ва уларга қуролсизланишлари учун муддат берилган. «Қуролсизланиш юзасидаги талабга бўйсинмайдиган бўлишса уюшган жиноий гуруҳларнинг аъзолари ва етакчилари ва алоҳида олинган шахсларга нисбатан амалдаги қонунлар доирасида қатьий чоралар кўрилади», -дейилади хабарда.

Расмий хабарда ҳукумат ТБМВ аҳолисини маҳалла, ресторан, ошхона ва спортзалларда «тўдалар»нинг ҳар қандай тўпланиши тақиқланишини маълум қилди. «Бу каби «тўда»ларда иштирок этиш жиноий ҳамжамият фаолиятида иштирок этиш сифатида кўрилади, бу ТР Жиноят Кодексининг 187 моддаси бўйича жазога тортилишига сабаб бўлади»,- дейилади хабарда.

Мамлакат президенти Эмомали Раҳмон ТБМВга 15 сентябрь куни амалий ташриф буюрди, ўшанда давлат раҳбари вилоятдаги, жумладан Хорогдаги тартиб-интизом ва ҳуқуқни ҳимоя қилиш масаласидаги вазиятни танқид қилган эди. ТБМВда камчиликларни тугатиб, тартиб ўрнатиш ва қонунлар устиворлигига эришиш учун бир ой муҳлат берилган эди.

XS
SM
MD
LG