Ссылки доступа

Ашхобод дўконларида муддати ўтиб кетган маҳсулотлар сотилмоқда


Ашхободдаги озиқ-овқат дўконларида муддати ўтиб кетган маҳсулотлар сотилмоқда. «Озодлик» мухбирининг айтишича, шаҳар аҳолиси тез-тез муддати ўтиб кетган ёки айниган маҳсулотларни учратмоқда.

"Кўпинча дон маҳсулотлари қадоқланган идишларнинг ичи мағорлаган бўлади. Шу билан бирга мунтазам равишда нархлар ошиб турибди. Кеча танишларимдан бири Рус бозорида хусусий супермаркетлардан биридан сичқон кўринишидаги конфет сотиб олди. Конфетларнинг ичи қуртлаб кетган эди!", - дея хабар беради «Озодлик» мухбири.

На фото белые "вставки" - это черви, товар куплен в Ашхабаде 17 октября, 2018
На фото белые "вставки" - это черви, товар куплен в Ашхабаде 17 октября, 2018

(Суратдаги қўшимча – бу қуртлар, маҳсулот Ашхободда 2018 йил 17 октябрь куни сотиб олинган)

Ашхободдаги «Озодлик» мухбирининг сўзларига қараганда, истеъмол учун яроқсиз ёки муддати ўтиб кетган маҳсулотлар ҳам хусусий, ҳам давлатга қарашли дўконларда учрайди.

Бундан аввал муддати ўтиб кетган маҳсулотлар орасида сут ва колбаса маҳсулотлари, дон ва ун маҳсулотлари борлиги маълум қилинган эди. Шунингдек, яроқлилик муддати кўрсатилмаган маҳсулотлар ҳам сотувга чиқарилиши ҳақида хабар берилган.

Маҳаллий кузатувчиларнинг таъкидлашларича, назорат идораларининг, жумладан, санэпидемстанциянинг фаолияти туркман истеъмолчиларига мўлжалланган маҳсулотлар билан боғлиқ вазиятни яхшилай олмаяпти. "Қоида бузувчилардан норасмий тарзда жарима ундиришади, бироқ муддати ўтиб кетган маҳсулотлар пештахталардан олиб қўйилмайди. Сентябрь ойида маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан тайёрланган сут маҳсулотида сут қурти топилди, шунга қарамай маҳсулот сотувга чиқарилди", - дея таъкидлайди «Озодлик»нинг Ашхободдаги суҳбатдоши.

XS
SM
MD
LG