Ссылки доступа

Россия ва Ўзбекистон тўқимачилик ва бошқа маҳсулотлар учун «яшил йўлак» борасида келишиб олди


Ўзбекистон ва Россия тўқимачилик ва бошқа маҳсулотлар учун «яшил йўлак» режимини жорий қилишга келишиб олишди, дея хабар берди ўзбек ОАВлари.

«Россияга Ўзбекистондан мева-сабзавот маҳсулотлари етказиб берилишида «яшил йўлак» ташкил қилган Россия томонига миннадорчилигимизни билдирамиз. Биз бу амалётни бизнинг бошқа маҳсулотларимизга, жумладан тўқимачиликка ҳам жорий этишга келишиб олдик», – деди Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон-Россия музокаралари якунида.

Путиннинг сўзларига қараганда, мамлакатлар турли йўналишлар бўйича ҳамкорлик дастурини тайёрлашди, бу биринчи босқичда 25 миллиард долларни ташкил қилади.

«Агарда биз буни ҳаётга татбиқ эта олсак, бунга ишончим комил, биз албатта ҳаётга татбиқ этамиз, – бу мультипликатив самара жуда катта бўлади, чунки бу фойда генератори бўлади, янги ва юқори ишлаб чиқаришга мўлжалланган иш ўринлари яратади, ўзаро ҳамкорлигимиз учун янги имкониятлар яратади», – дея таъкидлади РФ президенти.

У шунингдек, томонлар қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилганликларини ҳам айтиб ўтди.

«Январь-июнь ойларида ўзаро Агросаноат мажмуаси маҳсулотлари савдоси 30 фоизга ошди. Бу «яшил йўлак» тизими жорий этилишининг самарасидир, бу тизим икки мамлакат чегараларидан қишлоқ хўжалик маҳсулотларини бирор бир тўсиқларсиз олиб ўтилишига имконият яратади», – деди Путин.

XS
SM
MD
LG