Ссылки доступа

Россиянинг Минскдаги элчиси Беларусга ҳужум бўлса Москва томонидан жавоб қайтарилишига ваъда берди


Белоруссияга нисбатан бўладиган ҳар қандай “оқибатларга сабаб бўладиган” ҳарбий ҳужум Москва томонидан Россияга нисбатан тажовуз сифатида кўрилади, дея баёнот берди Россиянинг Минскдаги элчиси Михаил Бабич «Беларусь-1» телеканалида қилган чиқишида.

Бабич «Форт Трамп» деб номланиши таклиф қилинаётган Америка ҳарбий базасининг Польшага жойлаштирилишини шундай изоҳлади. Польшада мунтазам Америка ҳарбий иштирокининг мавжудлиги “Россия томонидан ўсиб бораётган таҳдидлар”га қарши туриш сифатида баҳоланмоқда.

Польшада АҚШ доимий базасининг бўлиши «Европадаги геосиёсий ландшафтни ўзгартиради» ва “АҚШнинг Польша ва Европадаги иштирокини кучайтиришда муҳим қадам бўлади”, дея баёнот берди Польша мудофаа вазирининг ўринбосари Томаш Шатковский.

Москванинг фикрича, «Варшава амалда Ғарб ва Россия ўртасида узоқ муддатли доимий қарама-қаршиликларни келтириб чиқармоқда». Бабич ҳам белорус ҳамкорларни, ҳам “нималарнидир режалаштираётганларни” Польша ёки Болтиқбўйи мамлакатларининг Россия билан ҳарбий қарама қаршилиги “яхшилик олиб келмаслиги”дан огоҳлантирди. Россия элчисининг айтишича, Россия ва Беларусь ягона ҳарбий сиёсатга эга Иттифоқ давлатларидир. Бу масалада Беларусь “мутлақ ҳимояланган ва шу сабабли мутлақ хотиржам бўлиши мумкин”, деди Россия элчиси.

XS
SM
MD
LG