Ссылки доступа

Трамп: АҚШ ядро салоҳиятини такомиллаштиришга тайёр


АҚШ президенти Трамп душанба куни журналистлар билан бўлиб ўтган учрашувда яна бир бор Вашингтон Россия томонидан бузилишлар туфайли ўрта ва қисқа масофадаги ракеталарни йўқ қилишга қаратилган 1987 йилда Америка-Совет Шартномасини бекор қилишга тайёр эканлиги борасида баёнот берди.

Президент АҚШ ўзининг ядро салохиятини кўпайтиришга тайёрлигини билдирди. "Россия, Хитой ва бошқалар бизнинг ёки иттифоқчиларимиз хавфсизлигига таҳдид солар экан жазосиз қолмаслигини англаб етмагунга қадар Америка ўзининг ядро салоҳиятини такомиллаштираверади. Россия ЎҚМР тўғрисидаги Шартноманинг рухи ва ҳарфларига бўйсинмади", – деди Дональд Трамп.

Хитой АҚШ билан бу борадаги шартномани имзоламаган ва шу сабабли ҳам ракетлар масаласида чекловларга амал қилмайди.

Президентнинг янги баёноти унинг миллий хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Жон Болтоннинг Россия президенти Владимир Путин билан учрашуви арафасида берилди. Жон Болтон Владимир Путинга АҚШнинг ЎҚМР тўғрисидаги шартномадан АҚШнинг чиқиши борасидаги Дональд Трамп қарорини етказиши кутилмоқда.

Рональд Рейган ва Михаил Горбачев томонидан имзоланган ЎҚМР Шартномаси 500 километрдан 5.5 минг километргача бўлган узоқликка учувчи оддий ва ядро ракеталарини йўқ қилган эди. Бироқ, Вашингтоннинг баёнотига кўра, Москва шартномани бузган ҳолда ўрта масофадаги "Новатор 9М729" ракетасини яратган, бу ракета НАТО мамлакатларига яшин тезлигида зарба бериш имкониятига эга.

XS
SM
MD
LG