Ссылки доступа

Ашхободда ўнлаб турар-жой бинолари бузилиши кутилмоқда


Туркманистон пойхатида яна турар-жойлар бузилмоқда. «Озодлик»нинг Ашхободдаги мухбирининг хабар қилишича, бу гал Туркманистон пойтахти марказидаги кўпхонали ўнлаб уйлар ва алоҳида олинган уйлар бузилиши кутилмоқда.

"Яна бузилишлар, Эски Ашхобод марказидаги Хўжа Аннатурдиев (собиқ Калинин) кўчасидаги, шунингдек 2008 (собиқ Бородин) кўчасида сақланиб қолган каркас ва хусусий уйлар бузилади. Бу уйлар Президент саройи ва Рассомлар Академияси биноси яқинида жойлашган", - дея 23 октябрь куни хабар берди «Озодлик»нинг Ашхободдаги мухбири.​

Унинг сўзларига қараганда, Ашхобод расмийлари умумий ҳисобда 12та хонадонли 8 та каркас уйни ва халқ тилида «планли уйлар» деб аталувчи 30 га яқин хусусий намунали уйларни бузишни режалаштирмоқда.

Уйларидан чиқариб юборилаётган аҳолининг «Озодлик» мухбирига айтишларича, шаҳар расмийлари бу уйларни ўтган йили Осиё ўйинлари арафасида бузишни режалаштиришган эди, бироқ охирги дақиқаларда режани ўзгартиришди.

"Куни кеча уларга уйлар келаси ҳафтадан бошлаб бузила бошлашини, уларга аталган Мир-7 мавзесида қуриладиган уйлар ҳали тайёр бўлмагани боис вақтинча яшаш учун бошпана топишлари лозимлигини айтишди", - дея хабар берди маҳаллий аҳоли билан суҳбатлашган «Озодлик» мухбири. Унинг сўзларига қараганда, бу уйларда асосан пенсионерлар истиқомат қилади ва улар вақтинча яшаш учун ҳам ҳеч қаерга кета олишмайди, шунингдек уларда ижарада яшашлари учун маблағ ҳам йўқ.

«Озодлик» тахририяти Ашхобод шаҳрининг маъмурияти билан боғлана олмади ва расмий изоҳ ололмади.

XS
SM
MD
LG