Ссылки доступа

Элчининг четлаштирилишини изоҳлаган Қозоғистон ТИВ раҳбари айбсизлик презумпциясини эслатди


Қозоғистон ташқи ишлар вазири Қайрат Абдрахманов 23 октябрь куни ҳукумат мажлиси доирасида журналистларга ўз идораси Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Ерик Утембаевга нисбатан тергов шаффоф бўлиши таъминланишидан манфаатдор эканлигини айтди.

22 октябрь куни Қозоғистон президенти маъмурияти катта миқдордаги бюджет маблағларини ўзлаштиришда гумон қилинаётган Утембаев лавозимидан вақтинча четлаштирилганлигини маълум қилди.

Бу қарор ўтган ҳафтада Давлат хизмати ишлари ва коррупцияга қарши кураш агентлигининг Утембаев Қозоғистонинг Ўзбекистондаги элчихонасининг маъмурий биноси қурилиши ишларини бажаришда «била туриб ёлғон» актга имзо қўйишда гумонланаётгани тўғрисида берган баёнотидан сўнг қабул қилинди. Қозоғистон ТИВ маълумотига кўра, тергов вазирликнинг собиқ маъсул котиби Анарбек Карашевнинг пора олиш гумони билан ҳибсга олиниши туфайли олиб борилмоқда.

«Биз барча назорат қилиш идоралари билан фаол иш олиб бораяпмиз. Аниқ бу ҳодисада биз Миллий бюрога иш обеъктив ва шаффоф олиб борилишида ёрдам бераяпмиз», — деди журналистларга вазир Абдрахманов. Унинг айтишича, «барча зарур чоралар» кўрилмоқда.

«Хукумат каби ТИВ ҳам коррупцияга қарши туришда ва давлат хизматчилари томонидан қонунга хилоф ишлар содир этилмаслиги мақсадида шаффофликни намойиш қилади, — деди вазир ва: — мен айбсизлик презумпцияси мавжудлигини ёддан чиқармасликка чақираман», деди.

XS
SM
MD
LG