Ссылки доступа

Ўзбек суди поп юлдуз Арашни жавобгар деб топди


Ўзбекистондаги Nigora Media Group​ раҳбари Нигора Соим асли эронлик хонанда, поп юлдуз Арашни судда ютиб чиққанини айтди.

Тошкент туманлараро иқтисодий судининг ҳукмига кўра¸ қўшиқчи Арашни тамсил қиладиган "Extensive Muzik Sweden AB" ширкати Ўзбекистондаги Nigora Media Group ширкати билан тузилган шартномаи бажармагани учун 25 минг АҚШ миқдоридаги зарарни қоплаши лозим. Суд ҳукми жорий йилнинг ёзида чиқди, лекин Озодликка унинг нусхаси 23 октябрь куни келиб тушди. Суд ҳукмида ëзилишича¸ "айбдор томон бу суммани Nigora Media Group ҳисобига ўтказиб бериши керак".

Nigora Media Group ширкатининг раҳбари Нигора Соимга кўра, у Арашнинг Тошкентдаги концертга келмагани боис, 50 минг долларга яқин зарар кўрган. Ўз даъвосида у 70 минг долларни унга товон пули тариқасида тўланишини сўраган.

Арашнинг Тошкентдаги концерти дастлаб 13 октябрга белгиланган, кейин 31 октябрга кўчирилган эди.​

Арашнинг концерти 2017 йил 13 октябрда 6 минг ўринга мўлжалланган "Истиқлол" санъат саройида бўлиб ўтиши керак эди. Арашнинг Тошкентда бўлиб ўтмаган концерти учун чипталар нархи 60 доллардан 250 долларгачани ташкил этган. Концерт 31 октябрга кўчирилган. Бироқ шу куни Араш Ўзбекистонга келишдан бош тортганди. Қўшиқчи буни ўзбекистонлик концерт ташкилотчилари ўз мажбуриятларини бажаришмагани билан изоҳлаган.

Нигора Соимнинг гапларига кўра, у келишувга муввофиқ, Арашга олдиндан гонорарнинг 50 фоизини тўлади ва унда банк ҳужжати нусхаси мавжуд. "Шунингдек, унинг 11 кишилик жамоаси аъзоларига чипта ҳам юбордим¸ мана чипталар. Аммо, шунга қарамасдан, Араш келмади. Концерт бекор бўлди. Мингга яқин чипта пулини томошабинларга қайтариб бердим. Аснода 50 минг долларга яқин зарар кўрдим. Бу зарарни ундириш учун Арашни судга бердим. 2017 йилдан то бугунгача суднинг 11та мажлиси бўлди"¸ - деди Ўзбекистондаги Nigora Media Group раҳбари.

Унга кўра, суд ҳукмини таржима қилиб Арашга жўнатилди. Аммо у ҳукмни эътиборсиз қолдирди ва уни ижро этишдан бош тортмоқда. Олий суд мулозими ушбу масала бўйича Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги орқали Швеция адлия вазирлигига расмий талабнома жўнатиш лозимлигини уқтирди.

Арашнинг концертлари билан боғлиқ жанжаллардан бири унинг Душанбега сафари пайтида юз берган эди. Стадиондаги Араш концерти унинг музикачилари келмагани боис қолдирилган ва ғазабланган мухлислар кўчадаги машиналарни ëқишган эди.

XS
SM
MD
LG