Ссылки доступа

Путиннинг Трамп билан учрашуви 11 ноябрь куни Парижда бўлиб ўтади


Владимир Путиннинг Дональд Трамп билан учрашуви 11 ноябрь куни Парижда бўлиб ўтади. Бу борадаги келишув 23 октябрь куни Москвада Россия президентининг АҚШ президентнинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жон Болтон билан бўлиб ўтган учрашувида эришилди.

Болтоннинг сўзларига қараганда, "учрашув имкони бор ва бу учрашув Биринчи жаҳон уруши тугаганининг 100 йиллиги байрам қилинадиган шу йилнинг 11 ноябрида бўлиб ўтади", дея хабар берди "Интерфакс".

Болтон Россия президенти билан бўлиб ўтган учрашувидан сўнг "Интерфакс"нинг марказий идорасида матбуот анжумани ўтказди. АҚШнинг Ўрта ва олис масофаларга учадиган ракеталар тўғрисидаги шартнома (ЎОМУРТШ)дан чиқиши тинчлик учун таҳдид борасида Россия хавотирлари тўғрисидаги саволга жавоб берган, Болтон бу каби хавф Россиянинг Европа ҳудудларидаги ракеталаридан келишини айтди.

Джон Болтон после встречи с Владимиром Путиным
пожалуйста, подождите

No media source currently available

0:00 0:02:21 0:00

АҚШ президентининг миллий хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Жон Болтон Москвадаги маслаҳатлашувларда Ўрта ва олис масофаларга учадиган ракеталар тўғрисидаги шартнома бўйича масала ва бу шартномадан АҚШ президенти Дональд Трампнинг чиқишиборасидаги қарори батафсил муҳокама қилинганини маълум қилди.

Жон Болтон АҚШнинг бу қароридан кейинги оқибатлар батафсил муҳокама қилинмаганлигини айтди. Вашингтоннинг қарори Оқ уй маъмуриятининг фикрича, Россия Федерацияси томонидан йўл қўйилган бузилишлар билан боғлиқ, дея баёнот берди Болтон.

Reuters агентлигининг хабарига кўра, америкалик сиёсатчи Россия томонига Америка сайловларига аралашиш Россиянинг ўзига салбий таъсир кўрсатганига эътибор қаратган. АҚШ президентининг маслаҳатчиси Россиянинг 2016 йилги сайловларга аралашуви сайловларнинг ўзига таъсир кўрсатгани борасида Вашингтонда аниқ тасдиқ йўқлигини айтди. Маълумки, сайловларга аралашувни Москва инкор қилади. Бироқ, Болтоннинг сўзларига қараганда, сайловларга аралашиш Россияга бўлган ишончга путур етказган.

XS
SM
MD
LG