Ссылки доступа

Туркманистонда пахта терувчилар ЙТҲга учрамоқда


Бюджет ташкилотлари ходимларини оммавий тарзда пахта далаларига олиб чиқишмоқда, шу билан бирга теримчиларни далага олиб чиқаётган транспортлар иштирокида йўл транспорт ҳодисалари юз бераётгани борасида хабарлар тарқатилмоқда.

Туркманистонда пахта йиғим-терим мавсуми давом этмоқда. Бюджет ташкилотларининг ходимлари оммавий тарзда пахта далаларига олиб чиқилмоқда.

«Хроника Туркменистана» нашрининг хабарига кўра, 21 октябрь куни Ашхобод атрофида одамларни пахта даласига олиб кетаётган автобуслар колоннаси йўл транспорт ҳодисасига учради. Бунинг оқибатида 20га яқин киши Кеши қишлоғида жойлашган янги шифохонанинг травматология бўлимига ётқизилди.

Бу - жорий йилги пахта йиғим терими мавсумидаги иккинчи ҳодисадир. Август ойи охирида мамлакат шарқидаги Туркманобод шаҳрида пахта теримчиларни олиб кетаётган автобус ЙТҲга учраган эди.

“Озодлик”нинг Лебап вилоятидаги манбасининг маълум қилишича, Туркманобод шаҳрида одамларни пахта теримига олиб кетаётган автобус Nissan Versa автомобили билан тўқнашганидан сўнг ағдарилиб кетган. Ўшанда Газ-53 русумидаги автобусда Туркманободдаги 29-сон мактабнинг 20 дан ортиқ ўқитувчи ва ходими бор эди. Кейинчалик мазкур мактабнинг ўқитувчилари маълум муддат пахта теримдан озод қилингани айтилди, бироқ бир ҳафтадан сўнг улар яна қайтадан мажбурий пахта теримига жалб қилинди.

XS
SM
MD
LG