Ссылки доступа

Бош прокуратура: монополистлар қозоғистонликлар ҳисобига 29 миллиард тенгега бойиб кетишди


Қозоғистон монополистлари тарифларни кўтаришди ва кўп миллиардлаб фойда кўрди. Бу ҳақда Бош прокуратура Ҳайъатида унинг раҳбари Қайрат Қожамжаров ўз ҳамкасбларига маълум қилди.

«Монополистлар томонидан ўз ҳаракажатларини атайлаб оширишлари билан боғлиқ кўплаб молиявий бузилишлар фош қилинди, уларнинг шубҳали келишувлари 29 миллиард тенге (80 млн доллардан кўпроқ)ни ташкил қилади», – деди бош прокурор.

Унинг сўзларига қараганда, «аксилмонополия идорасининг сукутли розилиги учун тарифлар асоссиз равишда ходимларнинг мукофот ва бонусларига киритилган, шунингдек кредитлар бўйича мукофотларга сарфланган».

Бош прокуратура версиясига кўра, ҳаражатларни ошириб кўрсатиш мақсадида оширилган нархлар асосида жиҳозлар сотиб олиш ва таъмирлаш учун сервис корхоналари ташкил этилган. Қонунга зид равишда топилган фойда маълум бир компаниялар орқали берилган.

Қожамжаровнинг айтишича, қайд этилган сунъий ҳаражатлар аҳоли ҳисобидан қопланган, шу билан бирга давлат назоратининг заифлиги боис монополистлар бойиб кетган.

Бош прокурорнинг сўзларига қараганда, етарлича назоратнинг йўқлигига давлат томонидан «лойқалаган» назорат сабаб бўлган.

«У иккита вазирлик – энергетика ва миллий иқтисод вазирликлари томонидан лойқаланган эди. Ўзаро келишмаган ҳолда тарифлар белгиланади, ўзаро ва солиқ идоралари ўртасида монополистларнинг ҳаражатларини аниқлашда келишув йўқ», – дейди бош прокурор.

XS
SM
MD
LG