Ссылки доступа

Тўрт ёшли Муҳаммаджон Москвадан Душанбега парвоз вақтида вафот этди


«Буви, буви!» - 4 ёшли Муҳаммаджон Ализоданинг ўлими олдидан айтган сўнгги сўзлари бўлди. Болакай Москвадан Душанбега парвоз қилаётган Utair авиакомпаниясига тегишли самолёт бортида вафот этди.

Utair авиакомпаниясининг Душанбедаги ваколатхонаси вакилларининг маълум қилишича, болакай самолёт ҳавога кўтарилганидан кейин ўзини ёмон ҳис қила бошлаган. Ҳаво кемаси Оренбург шаҳридаги аэропортга қўнишга мажбур бўлди, аммо кеч эди - Муҳаммаджон вафот этган эди.

Авиакомпания ходимининг айтишича, вафот этган болакай Тожикистон фуқароси бўлиб икки нафар амакиси билан уйга қайтаётган эди. Болакайнинг жасади Оренбургдаги моргда.

Самолёт белгиланган манзил аэропортига уч соатлик кечикиш билан қўнди.

Тўрт ёшли Муҳамаджоннинг амакиси Илҳомиддин Ализоданинг айтишича, жияни парвоз вақтида унинг қўлида вафот этди. Файзобод туманидаги Мискинобод қишлоғида бувиси билан бирга яшовчи Муҳаммаджон Москвада яшовчи ота-онасининг олдига ой бошларида келган эди.

«Биринчи кунлари у ўзини яхши ҳис қилди, биргаликда ўйнади. Бир куни қаттиқ шамоллаб қолди. Шифокорларнинг сўзларига қараганда, болакайнинг ошқозони касалланган ва дори ёзиб беришди. Сўнгги ўн кун мобайнида биз шифокорлар белгилаган дориларни бердик. Парвоз аввалида, касаллик қўзғалганида болакайни тинчлантириш мақсадида, шифокорлар тавсиясига кўра, унинг чойига Но-шпа таблеткасини солдик», - дейди Оренбургда бўлган Илҳомиддин Ализода.

Илҳомиддин билан бирга тожикларнинг «Вахдат» жамияти аъзолари бўлмиш юртдошлари ҳам бор. Оренбургдаги тожиклар жамияти раҳбари Дилшод Раҳимовнинг хабар қилишича, Муҳаммаджоннинг жасади яқин ораларда Самара-Душанбе рейси билан ватанга жўнатилади. «Биз жасадни жўнатиш учун зарур маблағларни тўпладик», -дейди Раҳимов.

XS
SM
MD
LG