Ссылки доступа

Парламент депутати Қирғизистон аҳолисини 10 миллион кишига етказишга чақирди


Қирғизистон Республикаси Жўқорғу Кенеш мажлисида “Онугуу-Прогресс” фракцияси етакчиси бўлган Бакит Торобаев шаҳарлашиш(урбанизация) масаласини кўтариб чиқди.

“Мен президент томонидан эълон қилинган маъмурий-ҳудудий ислоҳотлар доирасида шаҳарлашув масаласини кўриб чиқишни сўраган бўлардим”, - дея қайд этиб ўтди депутат ва Қора Болта, Жалолобод каби шаҳарлар аҳолиси камида 300 минг киши бўлиши кераклигини қўшимча қилди. Бунга ечим сифатида у замонавий спорт мажмуалари, театрлар, университетлар ва савдо марказлари қуришни таклиф этди.

Торобаевнинг ҳисоблашича, иқтисодиётни ривожлантириш учун мамлакат аҳолисини 10 миллион кишигача кўтариш лозим. Унинг фикрича, янги туғилган болалар учун депозитлар очиш бунга ечим бўладиган йўллардан биридир. “Улар 18 ёшга тўлганларида, уларда ипотека олиш, ўқиш учун тўлов, бизнес очиш учун маблағлари бўлади”, - деди парламент аъзоси.

2017 йилги расмий маълумотларга кўра, Қирғизистон аҳолиси қарийб 6,2 миллион кишини ташкил этган.

XS
SM
MD
LG