Ссылки доступа

Ашхободликлар автомобиль ёнилғисини ғамлаб қўймоқда


Шу кунларда Ашхобод аҳолиси бензин нархи ошиши эҳтимоли туфайли ёнилғини ғамлаб қўймоқда, дея хабар берди “Озодлик»нинг туркман пойтахтидаги мухбир ва суҳбатдошлари.

Ашхободлик кузатувчи Аманмурад Бугаевнинг айтишича, кўпчилик АЁҚШларга тундаёқ келмоқда. "Аҳоли ўртасида сўнгги беш кунда ваҳима пайдо бўлди. Кўпчилик машиналар камайган тунги соат 11дан кейин автомобилларга ёнилғи қуйиш шахобчаларига келиб бензин сотиб олмоқда ва ғамлаб қўймоқда. Бензин 20-30 литрлик канистрларда харид қилинмоқда. АЁҚШ ходимлари бензиннинг ҳар бир литрига 20-30 тенге қўшимча қўйган ҳолда сотишмоқда», - дейди Аманмурад Бугаев.

Унинг сўзларига қараганда, кечқурунлари АЁҚШларда навбат кузатилмайди, чунки ходимлар аввалданоқ ҳайдовчилар билан вақт борасида келишиб олишади. Бироқ кундуз кунлари автомобилларнинг бензин учун турган узундан узун навбатини кўриш мумкин. Унинг сўзларига қараганда, бу ёнилғи тунда сотилишига боғлиқдир.

"Кечқурун ҳамма бензин сотиб бўлингани боис, кундузи ёнилғи қуйиш шахобчасига келганлар бензин сотиб ололмайди. Фақат «Бензин йўқ» деган лавҳани кўриш мумкин. Кўп холларда 2-3 соат кутишга тўғри келади. Бунинг натижасида, авваллари АЁҚШда ўртача 30та машина турган бўлса, ҳозир навбатда турган автомобиллар сони 90тага етди», -дея хабар беради ашхободлик кузатувчи Аманмурад Бугаев. Унинг сўзларига қараганда, автомобилларнинг бензобакидан ташқари идишларга ёнилғи сотилиши тақиқланганига қарамай, ноқонуний бензин сотилишига қарши чоралар кўрилмаяпти.

Октябрь ойи бошларида «Озодлик»нинг Туркманистондаги ўз номини ошкор қилмаслик шарти билан суҳбатлашганманбалари 2019 йил январидан бошлаб А-95 ва А-80 маркали бензин нархи икки баробар оширилиши ҳақида маълумот беришган эди.

XS
SM
MD
LG