Ссылки доступа

Ўзбекистон нонни ижтимоий аҳамиятли маҳсулотлар рўйхатидан чиқармоқчи


Ўзбекистон хукумати баҳоси давлат томонидан мувоффиқлаштириб туриладиган ижтимоий аҳамиятли ва стратегик муҳим маҳсулотлар ва хизматлар рўйхатидан нон(буханка)ни чиқариб ташламоқчи. Бу ҳақда маҳаллий ОАВ вазирлар маҳкамаси қарорининг лойиҳасига таянган ҳолда маълум қилди.

Агар бу ҳужжат қабул қилингудек бўлса, у ҳолда давлат нон нархини расман мувоффиқлаштиришни тўхтатади.

Эслатиб ўтамиз, 15 сентябрдан бошлаб Ўзбекистонда бир буханка ноннинг нархи салкам икки баробар - 650 сўмдан 1200 сўмгача ошди. Орадан кўп ўтмай унинг нархи 1050 сўм (0,13 доллар)га камайтирилди. Бу каби нархларнинг тебраниб туриши мамлакатда 15 сентябрдан бошлаб нон сотилишида талаб ва таклиф ҳисобга олинган ҳолда эркин бозор нархи жорий этилгани сабаб бўлди.

Нархлар сакраб кетишига йўл қўймаслик мақсадида 15 сентябрдан бошлаб 1 навли буғдой уннинг ягона улгуржи баҳоси белгиланди. Кейинчалик, нон сотилиши масаласида мамлакат янги тартиб адаптация жараёнидан ўтганидан сўнг ун ҳам бозор нархида сотилиши режалаштирилмоқда.

Ижтимоий аҳамиятли ва стратегик муҳим маҳсулотлар рўйхатига бугунги кунда 21 та маҳсулот киритилган. Унга ун, пахта ёғи, дори-дармонлар ва тиббий аҳамиятга эга маҳсулотлар, бензин, ғалла, ўғитлар, кўмир ва бошқа маҳсулотлар киради.

XS
SM
MD
LG