Ссылки доступа

Google жинсий тажовузкорлик учун 48 нафар ходимини ишдан четлатди


Сундар Пичаи
Сундар Пичаи

Google компанияси икки йил мобайнида 48 нафар ходимини жинсий тажовузкорлик айбловлари билан ишдан ҳайдаган. Улар орасида 13 нафар топ-менежерлар борлиги маълум бўлди. Бу ҳақда ОАВ компания бош директори Сундар Пичаи мактубига таянган ҳолда хабар беради.

Хатда Пичаининг хабар беришича, Google иш жойида ўз ходимларининг хавфсизлигига юқори даражада жиддий ёндошади, бундай номақбул ҳолатларга муносабатни кучайтиради, ҳар бир шикоятни жиддий текширади. Унинг қўшимча қилишича, жинсий тажовузда айланиб ишдан ҳайдалган ходимларнинг бирортаси ишдан кетишда бериладиган нафақа олмаган.

Google бош директорининг мактуби New York Times газетасида босилган мақолага жавоб бўлди. Унда ёзилишича, Android операцион тизими ишловчиси Энди Рубин номақбул хатти-ҳаракатлар содир этиш айблови билан компаниядан ишдан кетганига қарамай, 90 миллион доллар пул олган. Рубин мазкур айбловларни рад этиб, буни ажралиш олдидан “собиқ рафиқаси олиб бораётган туҳмат кампаниясининг бир қисми” деб атади.

XS
SM
MD
LG