Ссылки доступа

Туркманистонда велосипед ёдгорлигининг дизайни тасдиқланди


Президент Гурбангули Бердимуҳамедов Велосипед куни муносабати билан монумент дизайнини тасдиқлади. Ҳайкал Чандибил ва Бекрев проспектлари кесишган айлана чорраҳага ўрнатилади.

Хабарларга кўра, президентнинг талабига биноан, монумент «айланаётган Ер шари кўринишида, туркман халқининг инсоният тарихидаги беқиёс ролини ифода қилган» кўринишида бўлиши керак. Туркманистонда велоспорт давлат даражасида тарғиб қилинади, бунинг ташаббускори давлат раҳбарининг ўзидир.

Сўнгги йилларда давлат раҳбари Гурбангули Бердимуҳамедова ва хукумат аъзолари иштирокидаги оммавий велопойгалар мунтазамлилик касб этган. Велосипедлар иштирокидаги оммавий тадбирларга давлат хизматчилари, талабалар ва ўрта мактабларнинг ўқувчилари жалб қилинади, улар ўз ҳисобларидан велосипед ва спорт либосларини сотиб олишлари керак.

Бу йил Туркманистонда илк бор давлат даражасида Велосипед куни нишонланди. Ўшанда мамлакатпрезиденти Гурбангули Бердимуҳамедов Ашхободдаги марказий майдонлардан бирига ёдгорлик ўрнатиш ташаббуси билан чиқди, ҳамда «велосипедга ёдгорлик келаси йилнинг 3 июнь - Жаҳон велосипед куни тантанали суратда очилса нур устига аъло нур бўлиши»ни таъкидлади.

Ўшанда оммавий велоспорт иштирокчилари президент Бердимуҳамедов билан бирга жаҳон рекордини ўрнатишди ва «Велосипед спортининг энг оммаввий дарси» бўйича Гинесснинг рекордлар китобига киришди.

XS
SM
MD
LG