Ссылки доступа

Мирзиёев очган жамғарма ҳисобидан Россияда ноқонуний юрган 152 киши қайтарилди


Россияда ишсиз, пулсиз ёки ҳужжатсиз қолган ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларининг учинчи катта гуруҳи 26 октябрь куни самолётда Тошкентга олиб келинди.

Бу ҳақда Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги берган хабарга кўра, шу кунга қадар 152 ўзбекистонлик меҳнат муҳожири ортга қайтарилган.

Айтилишича, бу муҳожирлар президент Шавкат Мирзиёев шу йилнинг 5 июлида имзолаган қарор билан очилган махсус жамғарма ҳисобидан олиб келинмоқда. Муҳожирлар Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ўзбекистоннинг Россиядаги бош консуллиги ўртасида бораётган ҳамкорлик доирасида қайтарилмоқда.

Илгари хабар берилганидек, мазкур Жамғарма ҳуқуқий ва ижтимоий ҳимоя кўрсатади, шунингдек, зўравонлик, мажбурий меҳнат ва камситиш, меҳант ва бошқа ҳуқуқлари бузилиш ҳолатларига дуч келган, қийин молиявий аҳволга тушиб қолган ва ҳужжатларини йўқотиб қўйиб, ўз шахсини тиклаётган, хорижда меҳнат фаолиятини олиб бориш даврида яшаш учун ўзбекистонликларга моддий ёрдам беради.

XS
SM
MD
LG