Ссылки доступа

Индонезияда йўловчи учоғи ҳалокатга учради


Индонезиянинг Lion Air авиаширкатига қарашли Boeing 737 йўловчи учоғи Жакарта аэропортидан ҳавога кўтарилганидан бир неча дақиқа ўтгач, қулаб тушди. Учоқ бортида экипаж аъзолари билан қўшиб ҳисоблаганда, 188 киши бўлган. Улар ичида бир нафар ёш бола ва икки гўдак ҳам бўлган, деб хабар қилди Reuters.

Индонезия Табиий офатларга қарши курашиш бўйича миллий кенгаш вакили твиттерда ҳалокат рўй берган жой ҳақидаги видеони эълон қилди.

Мамлакат пойтахти Жакартадан Суматра ороли шарқидаги Палканпинанг шаҳрига рейсни амалга ошираётган самолёт Ява оролининг ғарбий соҳилбўйи яқинидаги денгизга қулаб тушган. Улар билан алоқа парвоздан 13 дақиқа ўтиб, узилиб қолган. Денгизга қулаётган лайнерни шатакчи кема экипажи кўрган. Қидирув ишлари олиб борилмоқда.

Lion Air Индонезиядаги энг йирик хусусий авиаширкатлардан бири бўлиб, у мижозларига 120 дан зиёд йўналиш бўйлаб хизмат кўрсатади, шу жумладан Сингапур, Вьетнам, Малайзия ва Саудия Арабистонига. Lion Air йўловчи учоғи илк бор 2018 йил август ойидан бошлаб мунтасам парвозларни амалга оширишни бошлаган.

XS
SM
MD
LG