Ссылки доступа

Туркияда қирғизистонлик ўқитувчи жинсий шилқимлик учун 12 йилга ҳукм қилинди


Анталияда 56 ёшли қирғизистонлик ўқитувчи “Болаларга нисбатан жинсий зўравонлик қилиш” моддаси бўйича 12 йил озодликдан маҳрум қилинди. Эркак 13 ёшли ўқувчи қизга шилқимлик қилганликда айбланди, дея ёзди Hürriyet нашри.

Тарқатилган хабарларга қараганда, ҳодиса 2018 йил апрель ойида Манавгат шаҳрида юз берган. Суд жараёнида судланувчи айбига иқрор бўлмади.

«Мен 25 йилдан бери пианинодан сабоқ бераман. Мен ўқувчи қизнинг оёқларини ушламадим, балки педални қандай босиш кераклигини ўргатдим. Бу дарс бериш методларидан бири», -дейди ўқитувчи.

Ҳукм қилинган И. Б. 15 йилдан бери Манавгат шаҳрида яшаб келади ва хусусий мусиқа мактабида пианинодан дарс беради. Қирғизистонннинг Истанбулдаги консулхонаси масалани ўрганмоқда.

ҚРнинг Туркиядаги элчихонаси маълумотига кўра, айни дамда мамлакат қамоқхоналарида турли айблар билан тўрт нафар Қирғизистон фуқароси жазо муддатини ўтамоқда.

XS
SM
MD
LG