Ссылки доступа

ИИВ: Сиртдан ҳукм қилинган бошқарма собиқ бошлиғи халқаро қидирувда


Яқинда сиртдан 28 йил муддатга ҳукм қилинган Тожикистон ИИВ гиёҳванд моддалар ноқонуний айланмасига қарши кураш Бошқармаси собиқ бошлиғи, генерал Файзулло Гадоев халқаро қидирувга берилган. Бу ҳақда Тожикистон ҳуқуқ-тартибот идораси матбуот котиби Умаржони Эмомали маълум қилди.

15 октябрь куни Тожикистон Олий суди сиртдан Тожикистон ИИВ гиёҳванд моддалар ноқонуний айланмасига қарши кураш Бошқармаси собиқ бошлиғи, милиция генерал-майори Файзулло Гадоевни 28 йил озодликдан маҳрум қилган эди. Судланувчига тегишли мол-мулк ҳам давлат фойдасига мусодора қилинади. Файзулло Гадоев давлат унвонлари ва «милиция генерал-майори» унвонидан маҳрум этилди.

Тожикистон Олий судидаги манбанинг хабар қилишича, юқори лавозимли собиқ милиция амалдори гиёҳванд моддалар ноқонуний айланмаси, катта миқдорда пора олиш ва хизмат ваколатларини суиистеъмол қилишда айбланди. "Умумий ҳисобда бошқарма собиқ бошлиғига мамлакат Жиноят Кодексининг бешта моддаси бўйича айб қўйилди", - дея таъкидлади манба.

«Айни дамда Файзулло Гадоев мамлакат ташқарисида яширинмоқда. У ўтган йилнинг ёзидан бери халқаро қидирувга берилган. Шу сабабли ҳам ҳукм сиртдан чиқарилди», - дея таъкидлади Умаржони Эмомали.

Гадоев ҳақидаги маълумот РФ Ички ишлар вазирлигининг миграция масалалари бўйича Бош бошқармаси расмий сайтига жойлаштирилган.

XS
SM
MD
LG