Ссылки доступа

Қозоғистонда тўртта давлат идорасига Интернетни блоклашга рухсат берилди


Қозоғистон ҳукуматининг қарорига кўра, Бош прокуратура, миллий хавфсизлик қўмитаси, Ички ишлар вазирлиги ва Мудофаа вазирлиги ижтимоий, табиий ёки техноген характердаги фавқулотда вазиятларда Интернет ва алоқа воситаларини блоклаш ҳуқуқига эга бўлди.

Мазкур давлат идоралари тегишли органлар билан ҳамкорликда «тармоқ ва алоқа воситаларидан фойдаланиш устунликлари ҳуқуқига, шунингдек, хавф ёки ижтимоий, табиий ёки техноген харакатерда фавқулотда ҳодиса юз бергудек бўлса, ҳукумат ва президент алоқасидан мустасно, тармоқ ва фавқулотда хизматлар алоқа воситалари фаолиятини тўхтатиш ҳуқуқига эга, ҳамда фавқулотда ҳолат жорий қилиши мумкин», дейилади қарорда.

Ҳужжат, 28 октябрь, якшанба куни кучга кирди.

Йил бошидан бери Қозоғистонда тунги вақтларда Facebook, YouTube, Instagram ва Telegram га киришда мураккабликлар кузатилмоқда. Июнь ойида Қозоғистон ҳуқуқ ҳимоячилари ҳукуматни «ижтимоий тармоқларни блоклашни тўхтатишга» чақирган эди. Улар томонидан тарқатилган Қозоғистон инсон ҳуқуқлари бўйича бюро баёнотида таъкидланишича, фуқаролар бирор бир тўсиқларсиз ахборотга киришга ва ҳар қандай вақтда эркин ахборот олишга ҳақлидир.

Шу билан бирга хорижда яшовчи собиқ банкир ва Остонанинг танқидчиси Мухтар Аблязовнинг ижтимоий тармоқлар ва мессенжерлар орқали фойдаланувчиларга онлайн-мурожаати тез-тез блокланади.

XS
SM
MD
LG