Ссылки доступа

ТИВ Сурияда қозоғистонлик аёллар “қатл этилгани” тўғрисидаги маълумотни ўрганмоқда


Қозоғистон ташқи ишлар вазирлиги (ТИВ) баёнот бериб, Сурияда экстремистлар томонидан қозоғистонлик аёллар қатл этилгани борасида ОАВда тарқатилган хабарларни текшираётганини маълум қилди.

Ўтган ҳафтада Қозоғистоннинг «Актобе таймс» сайти Сурияда уч нафар қозоғистонлик мамлакатга қайтиш мақсадида пул топиш учун бир нечта юртдоши ва болани ўлдиргани ҳақида хабар тарқатди. Хабарда таъкидланишича, уларнинг уччалласи ҳам “Ислом давлати” (ИД) экстремистик гуруҳи жангарилари томонидан ушланиб, қатл этилган.

«Бу маълумотларни ТИВ текширмоқда, текшириш зарур, бу факт бўлган ёки бўлмаганини аниқлаш керак, чунки манба ҳали аниқланмаган. Бунинг учун маълум вақт керак. Бизнинг фуқаролар Сурия ҳудудларида қонуний ёки ноқонуний бўлишлари билан боғлиқ барча масалаларни ўрганишни Қозоғистоннинг Суриядаги элчихонаси вазифасини ҳам бажараётган Иорданиядаги элчихонамизга топширамиз», – деди Қозоғистон ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати раҳбари Айбек Смадияров бўлиб ўтган брифингда.

Қозоғистон расмийларининг маълумотларига қараганда, сўнгги йилларда Қозоғистондан Сурия ва Ироққа юзлаб Қозоғистон фуқаролари йўл олган. Бундан аввал Қозоғистон расмийлари баёнот бериб, Сурия ва Ироқда қозоғистонликларнинг борлигидан хабардор эканликларини, уларни ватанларига қайтариш масаласини ўрганишаётганини айтишган эди.

XS
SM
MD
LG