Ссылки доступа

Тожикистонда қизчани номусига теккан ўсмирлар 7 йил колонияга ҳукм қилинди


Ғиссор шаҳар суди ёш қизчани зўрлаб номусига теккан икки ўсмирни 7 йил колонияга ҳукм қилди. Суд ҳукми ҳозирча қонуний кучга кирмади ва ҳукм устидан ўн кун ичида шикоят қилиш мумкин, деди суддаги манба.

Етти ёшли қизчани зўрлаш икки нафар вояга етмаган бола томонидан Ғиссор туманнинг Кончи қишлоғида шу йилнинг июн ойида юз берган эди.

«Ўсмирлар судда айбларига иқрор бўлишди ва тавба қилишди. Суд судланувчиларнинг ёшлигини эътиборга олган ҳолда ўз ҳукмини чиқарди», - деди манба. Унинг сўзларига қараганда, Ғиссор туманнинг Кончи қишлоғида яшовчи 14 ёшли С.Р. ва 15 ёшли Т.Р., ТР Жиноят кодексининг 139-моддаси, 4-қисми – «14 ёшга етмаганларга нисбатан жинсий характерда зўравонлик қилиш»ни кўзда тутувчи жиноят содир этишган.

Ўсмирлардан бирининг онаси Гулбаҳор чиқарилган ҳукмдан норози эканлигини ва ҳукм устидан шикоят қилиш ниятида эканлигини билдирди. «У менинг ягона ўғлим... Нима дейишга ҳам ҳайронман».

Асосий гумондор С.Р. ёш қизчанинг қариндошлари милицияга мурожаат қилганидан ўн кун ўтиб сўроқ қилинди. Қизчанинг қариндошларнинг айтишича, зўрлаш 14 ёшли қўшни бола ва унинг ўртоғи томонидан содир этилган. «Номусга текканидан сўнг қўшни бола қизчанинг бўғзига пичоқ ўқталиб «бу ҳақда сотиб қўйса» ўлдириш билан пўписа қилган. Шу сабабли қизча ҳодисанинг биринчи куни ҳеч кимга ҳеч нарса демаган», - дейишмоқда қариндошлар.

Жабрдийданинг бувиси Ниёзбону Жабборованинг айтишича, эртаси куни қизча қорин атрофи қаттиқ оғриётганидан шикоят қилган. Сўроқлардан сўнг қизча ўзига қўшни бола ва унинг ўртоғи ҳужум қилганини тан олган. Қизчанинг қариндошлари талаби билан ўтказилган тиббиёт экспертизаси номусга тегиш фактини тасдиқлади.

Эслатиб ўтамиз,Тожикистонда жиноий жавобгарлик 16 ёшдан бошланади, аммо айрим жиноятлар, масалан қотиллик, номусга тегиш ва ўғирлик учун 14 ёшдан жазога тортиш мумкин.

XS
SM
MD
LG