Ссылки доступа

Новвойни урган ургутлик милиция лейтенанти ишдан олинди (видео)


Самарқанд вилояти Ургут туманининг тоғли Ғўс қишлоғидаги новвойни уриб тепкилаган милиция лейтенанти ишдан олинди ва унга нисбатан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Ургут тумани ИИБ мулозимининг маълум қилишича, ҳодиса бир ҳафта муқаддам Ғўс қишлоғида юз берган.

В Самарканде с должности снят сотрудник милиции, избивший местного пекаря
пожалуйста, подождите

No media source currently available

0:00 0:01:28 0:00

– Тоғ тепасида жойлашган Ғўс қишлоғидаги ИИБ нозири новвийхонада кечқурунги иккида устидан қулфлаб ўтирган новвой йигит ва қизни устига бостириб кирган. Сигнал тушган экан фаҳш ишлари бўлди, деган. ИИБ лейтенанти ëш ва тажрибасиз бўлгани боис новвой йигитга қўл кўтарган. Бу воқеа хабари раҳбариятга етиб келганидан кейин лейтенант йигит вазифасидан озод қилинди ва унинг устидан суриштирув олиб борилмоқда, - деди мулозим.

Ғўс қишлоғидаги маҳалла фаолларидан бири Озодликка юз берган воқеа акс этган олти дақиқалик видеолавҳани юборди. Тасвирдан маълум бўлишича¸ новвойхонанинг ҳамир қориладиган ҳужрасига 30 ëшлар атрофидаги йигит билан қиз қамалиб олишган.

ИИБ ходими уларни айш-ишрат қилиб нон ëпиладиган жойни "ҳаром" қилганликда айблайди. Видеонинг учинчи дақиқасидан бошлаб ИИБ лейтенанти формасидаги зобит новвой йигитни ура бошлайди: аввал юзига тарсак туширади, кейин ëтқизиб тепкилайди. Йигитни тепкилаëтган ИИБ ходими ўз ëрдамчисига машина калитини бериб, “бор машинадан кишан олиб кел” дея буйруқ беради.

Воқеа гувоҳиниг айтишича, ўша тунда бу жуфтлик тергов изоляторига қамаб қўйилган. Ургут туман ҳокимлигида ишлайдиган мулозимнинг айтишича¸ ўша кечқурун қўлига кишан солиниб олиб кетилган новвой йигит ва қиз эрталаб қўйиб юборилган. "Кимдир видеога олиб турган экан. Ўша видеони раҳбарлар кўриб қолибди. Каттақўрғондаги аëлни милиция ечинтиргани воқеасидан кейин бу масалага жиддий қараладиган бўлди. Бир тарафдан новвойхонани “хата қилиш” (исловатхонага айлантириш -таҳр.) ëмон¸ аммо айбланувчини калтаклаш ҳам тўғри эмас-да"¸ - дейди мулозим.

Ургут туман ИИБ раҳбарларидан бирининг айтишича¸ “Новвойхонада ярим кечаси эркак билан ëлнинг бирга ўтириши”да жиноят аломати йўқ. "ИИБ ходими ўз хизмат доирасидан чиққани учун жазоланди. Бундан буëн бундай ҳолат такрорланмаслиги учун шахсий таркиб орасида тарбиявий тушунтириш ишлари олиб борилмоқда"¸ - дейди суҳбатдош.

Ургут туман ҳокимлигида ишлайдиган мулозимнинг айтишича¸ “лейтенантни қизишганини тушуниш мумкин”. "Тоғдаги Ғўс қишлоғи бошқа ургутликлардан фарқли равишда фақат новвойдан нон олиб ейди. Уйида нон ëпмайди. Шу боис нон ëпиладиган жой алоҳида эъзозда. Бу лейтинант бола ҳам - шу қишлоқ фарзанди. Новвойхонани “хата” қилинганига чидолмай жаҳли чиқиб кетган"¸ - дейди мулозим.

XS
SM
MD
LG