Ссылки доступа

Бортида афғон амалдорлари бўлган вертолёт Фараҳда ҳалокатга учради


Афғонистон армиясига тегишли вертолёт чоршанба куни республика ғарбида ҳалокатга учради. Фавқулотда ҳодиса Фараҳ вилоятининг Анардара шаҳри яқинида юз берди.

Афғонистон армиясининг Фараҳ вилоятидаги расмий вакили Нурулҳақ Холиқи ҳалокат вақтида вертолёт бортида 20га яқин киши бўлганлигини тасдиқлади. Улар орасида - Фараҳ вилоят Кенгаши раҳбари Фарид Бахтавар, вилоят кенгаши аъзоси Жамила Амини ва 207 армия корпуси қўмондонининг ўринбосари Негматуллаҳ Халил бор.

Холиқининг айтишича, вертолёт Ҳиротга парвоз қилаётган бўлиб, мураккаб об-ҳаво туфайли Анордара шаҳри яқинидаги тоққа бориб урилган.

Йўловчилар тақдири ҳақида маълумот йўқ, деди афғон армияси вакили. Бироқ маҳаллий ОАВ ҳарбий вертолёт ҳалокати оқибатида тирик қолганлар йўқлигини тасдиқлашмоқда. Ҳалокат сабаблари ўрганилмоқда. Анордара минтақасига қутқарувчиларнинг биринчи гуруҳи етиб келди.

Ariana News порталининг хабар қилишича, ҳодиса учун маъсулиятни “Толибон” ҳаракати ўз зиммасига олди. Толибларнинг таъкидлашларича, ҳарбий вертолёт жангарилар томонидан Анордара шаҳри яқинида уриб туширилган.

XS
SM
MD
LG